Рўзиқул Бердиев: “Камтaрона меҳнатим юксак баҳоланганидан хурсандман”
26 aug 2017 16:31
News
Рўзиқул Бердиев: “Камтaрона меҳнатим юксак баҳоланганидан хурсандман”
Улар орасида Ўзбекистонда икки карра энг яхши мураббий деб эътироф этилган “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди. Биз Бердиевни ушбу унвон билан табриклаб, суҳбатга тортдик.
-Аввалом бор муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга мени камтарона меҳнатимга шундай катта баҳо бериб унвон билан тақдирлаганлари учун каттадан – катта ташаккурлар изҳор этаман. Бу мукофот ўзим каби спорт ва футбол соҳасида меҳнат қилаётган инсонларга берилган катта эътибор ва шараф дея, қабул қиламан. Яширмайман, бу кутилмаган хурсандчиликдан ҳаяжондаман. Жуда хурсанд бўлдим. Бу мукофот мени янада кўпроқ меҳнат қилишимга, юртимиз шаънини янада юксакларга кўтаришга ундайди, руҳлантиради. Ўзимга билдирилган бу катта ишончни оқлашим учун бор кучим ва билимимни аямайман. Ўзбек футболининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш, мен каби мураббийларнинг мақсади ва орзусидир.
Comments