Latest news

02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  3 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  0 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  0 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  4 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  12 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  8 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  6 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  3 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  13 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  28 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2

Рўзиқул Бердиев: "Жамоани кучайтириш борасида ўзгаришлар бўлади" News

Рўзиқул Бердиев: "Жамоани кучайтириш борасида ўзгаришлар бўлади"

Coca Cola Суперлиганинг 2022 йилги "энг яхши мураббийи" Рўзиқул Бердиев жорий мавсум ва кейинги йилги режалар ҳақида фикр билдирди.

"Насаф" бу мавсумда ОЧЛда муносиб иштирок этди ва кучли рақиблар қарама-қаршилигини енгиб кейинги босқичга йўлланма олди. Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"дан устун келди. Чемпионат якунларига кўра бронза медалларига эга чиқди. 



"Мавсум ҳар йилгидан қизиқарли ўтди. Пастда ҳам, юқорида ҳам кураш кечди. Бу мухлисларда ҳам қизиқиш уйғотди. Кўп жамоалар натижа учун тактика танлади. Шу боис кутилмаган натижалар кўп бўлди. Жамоам учун қониқарли ўтди, деб ўйлайман. Биласиз, ОЧЛ, Ўзбекистон кубогида яхши қатнашдик. Лекин чемпионатда мақсадимизга эриша олмадик. Ўйлайманки, жамоам барибир яхши ўйин кўрсатди. Улар яна ўсишга эришади. 

Чемпионлик учун имконият кейинги яна бўлиши аниқ. Жамоа ўзагини сақлаб қолишимиз керак. "Насаф" Суперлигадаги бошқа жамоаларга нисбатан анча ёшроқ. Бу дегани ўйинчилар ўсади. Қанча тажрибамиз ошгани сари, мақсадни юқори қўяверамиз. 

Жамоани кучайтириш ҳақида раҳбарият билан гаплашдик. Бу борада ўзгаришлар бўлади албатта",- дейди Рўзиқул Бердиев. 


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика