Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба билан барчани табриклайман. Яхшигина қаршиликка учрадик. Рақиб учрашувга яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турибди ва деярли вазият яратишга имкон бермади. Рақиб ҳимоясини хато қилишга мажбур қилдик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бугун ўйин тезлиги юқори бўлмади. Ҳаво ҳам иссиқ эди. Бугун натижа учун ўйналди", - дея фикр билдирди Рўзиқул Бердиев бугунги баҳс ҳақида.


- Рубин Хебай нега ўйнамай қўйди?

- Сабаби Ҳусайн Норчаев ундан яхшироқ спорт формада. Норчаев бугун гол урмагандир, аммо жамоага кўп ёрдам берди. Хебай ҳам ўйинга яхши қўшилиб кетди деб ўйлайман. Агар зарбаси голга айланганида, турнинг энг чиройли голларидан бири бўлар эди.

- Терма жамоа сафидан қайтган футболчиларнинг ҳолати қандай?

- Бу ҳар доим таъсир қилади. Сабаби терма жамоада ва клубда турли хил тизимда тайёргарлик кўрилади. Ҳар бир футболчининг ҳолати ҳар хил. Акмал бугун бизга ёрдам берди, аммо биз кутган ўйинни намойиш эта олмади. Баъзида ушбу фактор ўз сўзини айтади.



- Акмал сўнгги вақтларда майдонда кўп баҳслашадиган бўлиб қолди...

- Суҳбат олиб бориш керак. У қизиққон, аммо футболчи ўзини назорат қила олиши керак. Кераксиз жойдан карточка олиб қўйиши мумкин.

- "Насаф" футболчилари кўпинча дарвозабон ҳудудидан гол уришмоқда, нега узоқ масофадан зарбалар камайиб кетди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Мен узоқдан тепинглар деб кўрсатма бераман. Англия ва ўзбек футболини таққослаш ҳам нотўғри. Баъзида йигитлар бундай қарор қабул қилишмайди. Узоқ масофалардан ҳам голлар урдик. Бугун "Навбаҳор" яхши ҳимояланди ва бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди.

- Шерзод Насруллаев бугун майдонга тушмади...

- У терма жамоа сафидан қайтди ва жамоа билан бирга кўп машғулот ўтказа олмади. Енгил жароҳати борлиги туфайли, таваккалга қўл урмадик. Кейинги учрашувларда сафга қайтади деган умиддаман.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика