Latest news

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  0 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  10 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  3 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

Рўзиқул Бердиев: "Биз мухлислар учун ўйнаймиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Биз мухлислар учун ўйнаймиз"

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдирди:
- Бугунги ўйин қандай бўлганини таблодаги ҳисоб кўрсатиб турибди. Бугун кўп вазиятлар яратдик. Қайсидир холатларда шогирдаларим шошилишди чоғи, баъзан совуққонлик етишмади. Бу руҳиятга ҳам боғлиқ. Умумий қилиб айтганда, беллашув бизнинг устунлигимизда ўтди. Биз хақли равишда ғалабага эришдик. Ўйин иккинчи голгача бўлди. Шундан сўнг "Навбаҳор"нинг ғалаба ва дурангга бўлган ишончи қолмади. Ғузор халқига ва "Шўртан" футбол клубига катта миннатдорчилик билдирамиз.

Чунки бу ерда ўтказган ўйинларимизда барча қулайликлар яратиб берилди. Барча мухлисларимизни эртанги байрам билан муборакбод этаман. Бошқа жамоалар каби биз хали таътилга чиқмаймиз. Сабаби, олдимизда 30 июнь кунги кубок доирасидаги ўйин бизни кутиб турибди. Мазкур бахс янгиланган ўйингоҳимизда ўтказилади. Барча мухлисларимизни чорлаб қоламиз. "Насаф" мухлислар учун ўйнайди. Шунингдек "Бунёдкор"га қарши қолдирилган ўйинга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Бизга хали танаффус бошланмайди.
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика