Latest news

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  35 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Россияда "Валентин Гранаткин хотира турнири" бўлиб ўтмоқда ФОТО News

Россияда "Валентин Гранаткин хотира турнири" бўлиб ўтмоқда ФОТО

Айни кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида анъанавий халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Биринчи ФИФА вице-президенти Валентин Гранаткин хотираси учун ўтказилаётган ҳисоб бўйича XXIX мусобақада жаҳоннинг 16та ўсмирлар терма жамоаси иштирок этмоқда. Жамоалар сафида 1999 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар тўп тепишмоқда.

16та жамоа 4тадан 4та гуруҳга бўлинган. Гуруҳ босқичида ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. Гуруҳларда 3 ва 4-ўринни банд этган жамоалар 9-16-ўринлар учун курашни давом эттиришади.

8 январда старт олган мусобақа 21 январь куни ўз якунига етади.

16 декабрь куни мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди. Унга кўра гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган эди:

"А" гуруҳи:
Тожикистон, Греция, Болгария, Эстония.
"В" гуруҳи: Латвия, Беларусь, Россия, Ҳиндистон.
"С" гуруҳи: Литва, Озарбайжон, Словакия, Қозоғистон.
"D" гуруҳи: Молдова, Словения, Санкт-Петербург тж, Эрон.

Қуйида мусобақанинг очилиш маросимидан фотогалереяни томоша қилинг.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика