Latest news

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  1 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

Россияда стадионларни ЖЧ-2018га тайёрлаш давом этмоқда (ФОТО) News

Россияда стадионларни ЖЧ-2018га тайёрлаш давом этмоқда (ФОТО)

Келаси йил Россиянинг 12та стадионида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Ҳозирда еттита стадионда иш қизғин давом этмоқда. "Ростов Арена" ва "Нижний Новгород" стадионларига яқинда чим ётқизилди. Жаҳон чемпионати баҳсларини ўтказиш учун бешта стадион деярли тайёр. Энди қолган еттита ўйингоҳни ҳар томонлама мукаммал ҳолатга келтириш талаб этилади. 

Ҳаво бирмунча илиқ бўлгани учун "Екатеринбург Арена"даги майса анча бўй чўзиб қолди. Мутахассислар шунингдек, "Калининград" стадионига ҳам майса ётқизмоқчи, лекин бу иш кейинги ҳафтага қолдирилди. Ҳозирда стадионни вазни 15 минг тонна бўлган металл билан ёпиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ишчилар "Волгоград Арена"нинг деворини ёпиб бўлишди, унинг энг баланд нуқтаси 49,5 метрни ташкил этди. Энди 77 минг кв. метрдан иборат томни ёпиш қолди холос. "Мордавия Арена"да эса 1496 киши стадионни жаҳон чемпионатига шай ҳолда келтириш учун меҳнат қилмоқда.

Хуллас ҳамма жойда стадионларни мундиалга тайёрлаш давом этяпти. Мутахассисларнинг айтишича, жаҳон чемпионатига қадар барча стадионлар рисоладагидек бўлади. 


"Мордавия Арена"да қурилиш ишлари давом этмоқда


"Самара Арена" атрофини кранлар ўраб олган



"Ростов Арена"нинг томи деярли ёпиб бўлинди



"Калининград Стэдиум"да ҳам иш қизғин кетмоқда



Тез орада Нижний Новгородда ҳам ҳашаматли стадион барпо этилади 



Екатеринбургдаги стадионнинг юқоридан кўриниши



"Волгоград Арена" шундоқ дарё бўйида қад ростламоқда



"Лужники" стадионига янги чим ётқизилди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика