Latest news

20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  69 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  47 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман" News

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман"

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида ўзини танқид қилганларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди.

"Жамоага қачон ҳимояда ёрдамим кераклигини биламан. Лекин клубдаги асосий вазифам - жамоага ғалаба тақдим этиш ва гол уришга ёрдам бериш, ҳимоявий ҳаракат - ишимнинг бир қисми.

Баъзилар буни кўришни хоҳламайдилар, чунки улар мени ёқтирмайдилар. Лекин ҳақиқатан ҳам, мен 36 ёшдаман, ўзим истаган совринларни қўлга киритяпман, шу боис мен ҳақимда ёмон гапирадиган одамлардан нега хавотирланишим керак?!

Кечаси яхши ухлайман. Тоза виждон билан ётаман. Сиз эса ўз ишингизда давом этасиз, чунки мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман.

Танқид бизнеснинг бир қисмидир. Бу мени безовта қилмайди. Ростини айтсам, танқид яхши деб ўйлайман. Агар бу одамлар мен ҳақимда қайғуришса ёки мен ҳақимда гапиришса, демак, улар менинг потенциалимни, футболда нималарга қодирлигимни билгани учун гап тарқатишади. Демак, бу ижобий жиҳат.

Сизга бир мисол келтирай: агар сиз мактабнинг энг зўр ўқувчиси бўлсангиз ва энг ёмон ўқувчилардан сизни ёқтириш-ёқтирмаслигини сўрашса, улар ёқмайди деб жавоб беришади", - дейди 36 ёшли португалиялик форвард.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика