Роналду қизил карточка, Шенсни эса кеч қолгани учун қандай совғага тушган?
29 mar 2020 20:20
News
Роналду қизил карточка, Шенсни эса кеч қолгани учун қандай совғага тушган?
2018 йил ЕЧЛ доирасида ўтган “Валенсия”га қарши баҳсда Роналду майдондан четлатилди. Ўша вақт туринликлар устози бўлган Массимилиано Аллегри клубда ўзига хос қоида ўрнатганди. Яъни, қизил карточка олган ва кеч қолган футболчи клубдошларига қандайдир совға ҳадя қилиши керак эди.
“Ҳозир барчамизда iMac бор. Лекин, бироз кутишга тўғри келди, чунки, Роналду ушбу қизил карточкадан норози бўлганди ва у ҳеч қандай ёмон иш қилмаганини айтган эди. 2 ой давом этган мунозарадан кейин эса ниҳоят iMac'ларга эга бўлдик.
Бир марта кунларни адаштириб юбордим, сешанба деб ўйлагандим, аммо ўша кун чоршанба эди. Аллегри менга қўнғироқ қилди ва барча йиғилганини айтди. Машғулотга ярим соат кечикдим ва ҳамма менга: “Оҳ, биз совғаларга эга бўламиз”, дея тикилишди. Охир-оқибат ҳаммага Dr.Dre Beat қулоқчин (наушник)ларини сотиб олдим”, дейди посбон.
Comments