Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Риштонда Давлат Турдиалиев хотира турнири бўлиб ўтди News

Риштонда Давлат Турдиалиев хотира турнири бўлиб ўтди

Кеча Риштон туманида марҳум спорт шарҳловичиси Давлат Турдиалиев хотирасига бағишланган футбол турнири бўлиб ўтди.

Мусобақа Риштон тумани Тўда шаҳарчаси фуқаролар йиғини раиси Шокиржон Қодиров ва футбол фидойиси Ўринбой Юсупов ташаббуси билан ташкил этилди. Мазкур турнирда Наманган вилояти ва Риштон туманидан ташкил топган тўртта фархийлар жамоаси иштирок этишди.

Мусобақа очилиш маросимида Давлат Турдиалиевнинг яқинлари ҳам қатнашишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанларнинг барчаси марҳум Давлат Турдиалиевни ёдга олишди.

– Мен Давлат Турдиалиев билан бирга катта бўлганман. Унинг шарҳларини мароқ билан тинглаб борар эдим. Сўнгги бора Давлат Турдиалиев билан 2014 йилги Жаҳон чемпионати пайтида учрашгандим… Бугун у кишини хотирлаб бу ерга жамланган барчадан миннатдорчилик изҳор этмоқчиман. Кези келганда, шуни айтишим жоизки, бу турнир ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилади, деди Тўда шаҳарчаси фуқаролар йиғини раиси Шокиржон Қодиров.

Кейин сўз навбати марҳум шарҳловчининг акаси Холматжон Турдиалиевга берилди.

– Машҳур футболчилардан бири шундай деган экан. Мен бу дунёда нимага эришган бўлсам, барчаси футбол туфайлидир. Чиндан ҳам укам спорт сабабли бутун мамлакатимизга танилди. Мана бугун сизларни куриб кўзимга ёш келди. Укамни хотирлаб келган барчага раҳмат айтмоқчиман.

Очилиш маросимида шунингдек, Ўринбой Юсупов ва Мамадали Мўминовлар ҳам сўзга чиқишди.

Шундан сўнг, Наманганнинг “Навқирон” ва Риштоннинг “Оқ-Олтин” жамоалари майдонга тушишди. Ўйинда наманганликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финалга йўлланма олишди.

DSC_0005

Иккинчи финалчи номи – Уйчининг “Хотира-79” ва Риштоннинг “Соғлом авлод” жамоалари ўйинидан аниқланди. Учрашувни кутаринки руҳда ўтказган “Соғлом авлод” жамоаси вакиллари 4:2 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Ҳал қилувчи баҳсда “Навқирон” ва “Соғлом авлод” жамоалари тўқнаш келишди. Мусобақага яхши тайёргарлик билан ташриф буюрган “Навқирон” жамоаси вакиллари 4:1 ҳисобида ғалабага эришишди ва бош совринни қўлга киритишди.

DSC_0003

Ғолибларни Тўда шаҳарчаси фуқаролар йиғини раиси Шокиржон Қодиров ва Давлат Турдиалиевнинг акаси Холматжон Турдиалиевлар тақдирлашди.

DSC_0059

DSC_0054

DSC_0057

DSC_0036

Фахрийлар ўртасида ўтказилган ушбу турнир барчада бирдек ёқимли таассурот қолдирганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Ҳамидхон Мўйдинхўжаев ва Нўъмонжон Икромовлар турнирнинг энг яхши ўйинчилари сифатида тан олинди. Умуман олганда, 60 ёшдан ошган фахрийлар юқори савияда тўп суришди.

DSC_0063

Давлат Турдиалиев хотира турнири

Ярим финал

“Навқирон” – “Оқ-Олтин” – 4:1

“Соғлом авлод” – “Хотира-79” – 4:1

Финал

“Навқирон” – “Соғлом авлод” – 4:1.


Аброр Деҳқонов

 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика