Рио Фердинанд: "МЮ" барча мусобақаларда ғолиб бўлишга қодир"
06 sep 2013 09:51
News


Рио Фердинанд: "МЮ" барча мусобақаларда ғолиб бўлишга қодир"
"Бизда ҳозир барча турнирлар ғолиби бўла олишга қодир бўлган таркиб мавжуд. Биз ўтган мавсумда ишончли тарзда чемпионат ғолиби бўлдик ва ёз давомида кучсизланиб қолганимиз йўқ".
"Мен ҳеч нарса ўзгармаслигини ва Англияда чемпионлик совринини қийинчиликсиз қўлга киритишимизни истайман, бироқ ҳаммаси бу қадар осон эмас. Клубда жуда кўп ўзгаришлар бўлди. Мураббийдан тортиб, то раҳбариятгача".
"Ғолиблик руҳи "Юнайтед" футболчиларининг қонига синггиб кетган. Бизнинг олдимизда 4та соврин турибди ва уларнинг барчасида ғолб бўлишни истайман. Ван Перси ҳам ҳудди шуни хоҳлайди. У совринларга нисбатан жуда оч ва айнан шунинг учун ҳам "МЮ" футболчисига айланган", дея Фердинанд сўзларидан London Evening Standardга асосланиб Goal.com иқтибос келтирмоқда.

Comments