Latest news

08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  9 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1

Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда News

Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда

Хаби Алонсо Мадриднинг "Реал"ига ўтиб кетган тақдирда "Байер" раҳбарияти бош мураббий лавозимига бир нечта номзодни кўриб чиқаётгани ҳақида инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Номзодлар орасида Франсеск Фабрегас, Иманоль Альгуасиль ва Эрик тен Ҳаг бор.

37 ёшли Фабрегас 2024 йилнинг ёзидан бери узоқ вақтдан кейин биринчи марта А Серияда иштирок этаётган "Комо" жамоасини бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа 34 турдан сўнг 11-ўринни эгаллаб турибди. Бу элит дивизионининг янги аъзоси учун ажойиб натижа ҳисобланади.

Яна бир эҳтимолий номзод – 2018 йилнинг декабридан бери "Реал Сосьедад" билан ишлаб келаётган Иманоль Альгуасилдир. 53 ёшли мутахассис мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилган. Ҳозирда унинг жамоаси 33 та ўйин ўтказиб, Испания чемпионатида 10-ўринда бормоқда.

Шунингдек, ўтган йилнинг октябрь ойида "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилгандан сўнг ишсиз қолган Эрик тен Ҳаг ҳам шорт-листга киритилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика