Рибери: "Хайнкес, Хитцфельд ва Анчелотти каби мураббийлар билан ишлаш мароқли"
27 jul 2016 22:10
News
Рибери: "Хайнкес, Хитцфельд ва Анчелотти каби мураббийлар билан ишлаш мароқли"
"Мен жуда ҳам футболга чанқоқман. Ўзимни анча эркин ва қулай ҳис этмоқдаман. Анчелотти клуб учун ажойиб совға бўлди. Унинг келиши билан ўзимга бўлган ишонч ортди. Карло менга юқори ишонч билдираётганини ҳам сезиб турибман ва бу нарса мени янада кучлироқ қилмоқда. Анчелотти ажойиб мураббий.
Менга Хафнкес, Хитцфельд ва Анчелотти каби мураббийлар билан ишлаш ёқади. Улар инсон сифатида ҳам ажосиб сифатларга эга. Мен ўзимни юқори даражада кўрсатишим учун мураббий томонидан билдириладиган ишонч ҳам муҳим аҳамият касб этади. Футболда ишонч, дўстлик ҳам муҳим аҳамиятга эга жиҳатлардан бири. Агарда мени ўзимни яхши ҳис этсам, унда 100% эмас, унданда кўпроқ кучимни сарфлаб, энг яхши ўйинларимни кўрсатишим мумкин. Анчелотти билан янги марраларни, юқори чўққиларни забт эта оламиз. Янги мавсумни интизорлик билан кутяпман", - дейди Рибери.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments