Latest news

21:37Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар футбол академиясига ташриф буюрди  0 21:28U23 ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Мали 1:1. АПЛда ўйнайдиган футболчи гол урди  2 21:08Миллий жамоанинг Туркманистонга қарши ғалабадан кейинги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:55Ўзбекистон ва Мали олимпиячилари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди  58 20:19"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди  3 19:59"Бавария" "Порту" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:32"Челси" Хулиан Альваресни сотиб олмоқчи  2 19:05Кеча Жароҳат олган Умар Эшмуродовнинг ҳолати қандай?  4 18:44Кроос фаолиятини якунлагач, нималар билан банд бўлмоқчи?  0 18:05Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими?  9 17:50Ўзбекистон U-23 — Мали U-23: Асосий таркибимиз маълум  11 17:35Гави кутилганидан тезроқ сафга қайтадиган кўринади  2 17:16Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти  9 16:42"Ланс", МТЖ, укаси, қора узук ва Олимпиада ҳақида — Абдуқодир Ҳусанов билан интервью   4 16:22Беллингем кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин  1

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда... News

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда...

"Хетафе"га қарши ўйинда "Реал" захирадан футболчини тушириш чоғида хатоликка йўл қўйди.

Гап шундаки, ЛаЛиганинг 35-тури доирасида "Хетафе"га қарши ўйин вақтида бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра "Реал"га алмаштиришни бекор қилиб, жароҳатланган Эдуардо Камавингани майдондан олинишига ёрдам берди. Бу эса ФИФА қоидаларига зид.

Баҳснинг 84-дақиқасида "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти майдонга ҳимоячи Альваро Одриосолани майдонга туширмоқчи бўлди. У учрашувдаги гол муаллифи Марко Асенсионинг ўрнини эгаллаши керак эди. Ўшанда Асенсио майдонни тарк этган заҳоти Эдуардо Камавинга захирага олинишини сўради. Якунда Асенсио майдонда қолди ва Одриосола айнан Камавинганинг ўрнини эгаллади.

Гап шундаки, ФИФА қоидасига кўра, алмаштирилаётган футболчининг майдондан чиқиши ва майдонга тушаётган футболчининг чизиқдан ўтиб, майдонга тушганидан кейин алмаштирилиш жараёни якунланган ҳисобланади ва буни бекор қилиб бўлмайди.

Ўз навбатида Одриосола чизиқ хатлаб, майдонга тушиб бўлган ва Асенсио чизиқ хатлаб майдондан чиққанди. Ўз навбатида бош ҳакам ҳам бу паллада хато қилди ва "Реал"га захиранинг бекор қилинишида тўсиқ қўймади.

Агарда "Хетафе" бу ҳолат учун ЛаЛигага арз билан чиқса, "Реал"га техник мағлубият ёзилиши мумкин. Бироқ "Хетафе" шикоят киритишни маъқул топмади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика