"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози
29 oct 14:32
News
"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози
The Athletic хабарига кўра, 43 ёшли мутахассис жамоа бош мураббийи лавозимига келганида, "кийиниш хонасида бир қатор ёмон одатлар мавжудлигини" аниқлаган.
Алонсо футболчиларга айтган илк гапларидан бири шундай бўлган: энди рақиб тўпга эга бўлган пайтда кўпроқ югуриш ва ишлаш керак бўлади, акс ҳолда ҳеч кимга асосий таркибдаги жой кафолатланмайди.
У жамоанинг етакчилари ва сардорлари билан гаплашиб, янги ички қоидалар мажмуасини ишлаб чиққан. Улар орасида вақтга риоя қилиш, кечикишлар учун жарима, ҳамда машғулотларда юқори шиддат ва фидойилик талаблари бор.
Манбалардан бири шундай дейди: "Хаби жамоа ҳаётида интизом ва тартибни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди — жадвални қатъий назорат қилиш, тренажёр залдаги профилактик машғулотларни кўпайтириш, гуруҳ ва индивидуал видео таҳлиллар ўтказиш орқали".
Айрим тажрибали футболчилар янги талаблардан норози — улар ўзларига нисбатан етарлича ҳурмат йўқ деб ҳисоблашмоқда. Бир нечта манба таъкидлашича, баъзи ўйинчилар майдонда ўз салоҳиятини эркин намойиш этиш имкони камайганидан ранжишмоқда.
"Баъзилар бу талабларни бажармасдан ҳам кўплаб совринларни ютган. Энди эса уларга янги тартиб ўрнатилганда, шикоят қила бошлашди. Бу сир эмас, айрим ҳолатлар матбуотда ҳам ёритилган. Бу табиий, айниқса аввал "дастлабки таркибдан сиқиб чиқарилмайдиганлар" орасида", – деган клубдаги манба.
Шунингдек, хабарда таъкидланишича, Алонсо қўллаётган қатъий ва талабчан ёндашув "Реал"да Карло Анчелотти давридаги нисбатан юмшоқ муҳит билан солиштирилаётган экан.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments