Райола: "Боруссия"нинг Холандни сотмаслик қарорини ҳурмат қиламан, аммо бу уларнинг фикрларига рози эканлигимни билдирмайди"
13 apr 2021 09:25
News
Райола: "Боруссия"нинг Холандни сотмаслик қарорини ҳурмат қиламан, аммо бу уларнинг фикрларига рози эканлигимни билдирмайди"
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола немис клуб спорт директори Михаэль Цорк билан учрашгани ҳақида айтди.
"Мен тасдиқлашим мумкинки, Дортмундга музокаралар учун учиб бордим. Цорк бизга "Боруссия" ёзда Холандни сотмоқчи эмаслигини айтди. Мен унинг қарорини ҳурмат қиламан, аммо бу унинг фикрига рози эканлигимни билдирмайди", - дейди Райола.
20 ёшли норвегиялик футболчи "Боруссия" сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 10та ассист қайд этди.
Эрлингнинг немис клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, унинг трансфер нархи 110 миллион еврога баҳоланмоқда.
Link :
Source : Sport1
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments