Latest news

10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  1 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  0 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  39 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  27 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  50 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  22 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  802 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйин жисмоний томонлама тўғри йўлда эканлигимизни билдиради" News

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйин жисмоний томонлама тўғри йўлда эканлигимизни билдиради"

Янги Зеландияга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Авваламбор, мухлисларни, айниқса Фарғоналик футбол мухлисларини яна бир ажойиб стадион қурилгани билан табриклайман. Футбол ривожланиши учун ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Биз эса ўз ўйинларимиз билан бунга муносиб жавоб қайтаришимиз лозим. Бу ғалаба - янги стадион қурилгани учун бизнинг миннатдорчилигимиз, дея сўз бошлади Равшан Ҳайдаров.

- Терма жамоа мундиалга тайёрми?
- Тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Биз ушбу йиғинимизда ЖЧда бўладиган тартиб бўйича тайёрланмоқдамиз. Ўртоқлик ўйинларидаги рақибларимиз савияси ҳам айнан ЖЧга мос. Янги Зеландияга қарши ўйин Фижига қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтайди деб ҳисобласак ҳам бўлади. Бу йиғинларнинг албатта фойдаси бўлади.

- Жаҳон Чемпионатида қандай мақсадлар қўйилади?
- ЖЧда албатта бундан аввалги ёшлар терма жамоаларимиз яхши натижалар кўрсатишган, кучли саккизликка киришган. Ўйлайманки, биз ҳам бундан ёмон натижа кўрсатишимиз мумкин эмас. Биз ҳам юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Германия терма жамоаси ҳақида...
- Германия кучли рақиб. Уларни ўрганишда давом этмоқдамиз. Португалияга қарши бўлиб ўтган ўйинда уларга қарши ўйин моделини синаб кўрдик. Германияга қарши ўйнаш мумкин. Ўйинга тайёрланишда давом этмоқдамиз.

- Португалиядаги йиғиндан сўнг жисмоний томонлама тикланиш жамоага оғирлик қилмадими?
- Айтиб ўтганимдек, тайёргарликларимиз ЖЧ режимида кетмоқда. Албатта ўйинлар, узоқ парвозлар йигитларни толиқтиради. Аммо, биз бунга тайёр бўлишимиз лозим. Бугунги ўйинда узоқ парвозларнинг таъсири сезилмади. Бу эса жисмоний томонлама тўғри йўлдан кетаётганимизни билдиради. Шу темпда давом этишимиз лозим. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

- Ўйиндан келиб чиқадиган бўлсак, йигитларда стандарт вазиятларни бажаришда, жарима тўпларини тепишда низолар келиб чиқди. Ўринбоев пенальтидан гол кирита олмагач, унга ҳеч ким тўпни оширмай қўйди...

- Умуман, сиз айтаётган вазиятда тўпни Ҳамдамов тепиши керак эди. Аммо, у вақтда Достон алмаштириб бўлинганди. У вақтда йигитлар ўйланган режа ҳақида маслаҳатлашишаётганди. Пенальти борасида эса Забиҳилло ҳамда Элдор Шомуродовга ишонч билдирамиз.

-Забиҳилло Ўринбоевга якуний қарор чиқариш борасида ўзига ишонч етишмаяпти. Замонавий футболда эса ҳимоячилар рақиб футболчисини ўйлаб ўтиришини кутишмайди...
-Забиҳилло ўйин муҳитини яхши ҳис қилади. Тўғри, вазиятни голга айлантириш борасида оқсаяпмиз. Ҳужумчиларимизнинг ўйин услублари турлича. Элдорнинг ҳам, Достоннинг ҳам, Забиҳиллонинг ҳам ўзига яраша вазифалари, кучли томонлари бор. Бу ўйин услубимизга боғлиқ.

-Темур Толипов терма жамоага қанчалик киришиб кета олди ва у ЖЧга боришга тайёрми?
-У иқтидорли футболчи. Уни анчадан бери биламан. Лекин, маълум вақт унинг ўйинида пасайиш юз берди ва шу сабабли Осиё Чемпионатига бора олмади. Аммо, у вақтида ўзига келиб олди ва ишлашда давом этди. Жамоага киришиб кетиш борасида эса муаммо бўлгани йўқ. Чунки, у терма жамоа аъзоси. Фақатгина Осиё Чемпионати вақтидаги формаси маъқул келмагани учун у ерга бормаганди.

-Ҳамдамов қолган икки ҳужумчига нисбатан ажралиб қолгандек таассурот уйғотди...
-Айтиб ўтганимдек, жисмоний тайёргарлик, узоқ парвозлар барчага хар хил таъсир қилади. У бундан аввалги ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қилганди. Балки, бу ўз таъсирини ўтказгандир.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика