Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  2 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  44 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди News

Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, 19-23-ноябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида CAFA U-15 турнири ўтказилади. Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

"Бугун Чиғатой базасида ўтказилган назарий машғулотига ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюрди.

Сервер Жепаров бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. Ҳар кунлик тайёргарликка замонавий ёндашиш, янги технологияларни жалб этиш, спорт тиббиёти, витаминизация ва тикланиш жараёнига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур жамоа 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиадага мақсадли ва тизимли тайёргарлик олиб бориши, кейинги йилги Осиё чемпионати саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, турнирнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиши, шунингдек, 2023 йил ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мақсад қилнган. 

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда келажакда миллий терма жамоа сафида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, спортимиз фахри бўлишига тилак билдирди. Бу йўлда аҳиллик, майдонда ва ундан ташқарида бир жамоа бўлиш, терма жамоа сафида “мен” эмас, балки “биз” деган сўз устувор бўлиши зарурлигини эътироф этди", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

“Сизда келажакда Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланиш имкони бор. Ана шу орзуга етишиш учун ҳозирдан ўз олдингизга юқори мақсад қўйишингиз керак. Бунга ирода, сабр, интизом каби хислатларни намойиш этиб, энг муҳими, тинмай меҳнат қилган ҳолда эришиш мумкин”, – дея таъкидлади Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз CAFA U-15 турнирида иштирок этиш учун эртага Душанбе шаҳрига жўнаб кетишади. Сервер Жепаров шогирдларининг дастлабки ўйини 19 ноябрь куни Эронга қарши ўтказилади.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика