Latest news

13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  5 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  6 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  2 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  59 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз" News

Равшан Эрматов: "Осиё чемпионларимиз ва фахрий футболчиларимизни доимо ёдда тутамиз"

Азамат Абдураимовнинг 50 ёшлик юбилейи муносабати билан ўтказилган футбол-Шоудан сўнг ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин чиройли тарзда ўтди. Юртимизда футболни оммавийлаштириш, чемпион футболчилар билан бирга майдонга тушиш бизлар учун фахр туйғусини уйғотди. Осиё чемпионлари ва бошқа фахрий футболчиларни доимо ёдда тутамиз. Мухлисларимиз ҳам уларнинг қаҳрамонликларини ҳеч қачон эсларидан чиқаришмайди. Бугунги футбол ҳам шуни исботи бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Азамат акани 50 ёшлик юбилейлари билан табриклайман. Азамат Абдураимовнинг Кореяга урган голларини ҳеч қайси ўзбек футболи мухлиси ёдидан чиқармаса керак. Айнан шу гол қилувчи ролни ўйнаган ва бизни чемпионликка етаклаган. Бу каби фахрий футболчиларимиз ватанимиз футболи ривожига ўз ҳиссаларини қўшишган ва қўшиб келишмоқда. Шу боисдан биз ушбу фахрий футболчиларни доимо эҳтиром қиламиз. Бу каби учрашувлар кўпроқ бўлишини истаган бўлардик. Бу каби шоу ўйин мухлисларга, бизларга ва умуман барча учун қизиқ бўлди.
Жамоани таркибини қай рўсинда танладим? Бизни айнан кимнидир танлаганимиз йўқ. Кўпчилик дўстларимиз бизга қўнғироқ қилиб, мен сизни жамоангизда ўйнамоқчиман, деб мурожаат қилди ва уларни сафимизга қўшдик. Тўғриси, таркиб танлаш учун деярли бўш вақтнинг ўзи йўқ. Биз универсиадада эдик. Баҳодир Аҳмедов, Ойбек Қосимов билан биргаликда ўтириб, ушбу таркибни шакллантирдик. Ўйин ҳисоби бу учрашув олдидан келишилганлигини англатмайди. Шунчаки таблодаги ҳисоб тенг бўлиб қолди ва охирида пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Агарда келишилганда, унда пенальтилар орқали ғолиб жамоани аниқламаган бўлардик", - дейди Равшан Эрматов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика