Latest news

22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  0 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  82 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди News

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди

Осиё футбол конфедерацияси Аъзо мамлакатлар футбол ассоциацияларини ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Нурайим Алимкулова ҳамда ОФК консултанти Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюришди.

Қитъамиз футбол конфедерацияси мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш бўйича турли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб боради. Равшан Эрматов ОФК вакиллари билан учрашди ва ассоциация фаолиятини янада самарали йўлга қўйилишини таъминлашга ёрдам берувчи лойиҳалар билан яқиндан танишди. Нурайим Алимкулова ва Элнур Маммадов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча йўналишлар бўйича иш фаолиятини янада яхшилаш, ҳар бир бошқарма иш кўламини чуқур таҳлил этиш орқали илғор ассоциациялар тажрибаларини татбиқ этишда Осиё футбол конфедерацияси томонидан бевосита кўмак кўрсатилишини билдиришди.

Равшан Эрматов ҳам ЎФА ва ОФК ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўртадаги ўзаро ишончнинг янги босқичга олиб чиқилиши, қитъа футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли ташаббус ва лойиҳаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Учрашув давомида ОФК вакиллари шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча бошқармаларида фаолият олиб бораётган мутахассислар иш фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика