Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  14 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Равшан Эрматов: "Ҳакам ўйинни бошқарётганда ҳеч кимга қулоқ солмаслиги керак" News

Равшан Эрматов: "Ҳакам ўйинни бошқарётганда ҳеч кимга қулоқ солмаслиги керак"

ФИФА ҳаками Равшан Эрматов СПОРТ телеканалидаги ФИФА кўрсатувида иштирок этди.
Тажрибали ҳакам кўрсатув чоғида ўз фикрларини билдирди.

"Биласиз ҳозирда ҳакамлар футболчилардан кўп югуришади. Бош ҳакамнинг пульси 180-200 атрофида бўлади. Яъни бир сонияда юрагимиз 3 марта уриб туради. Шу ҳолатда биз футбол қоидаларининг 6-7тасини ёдга олиб бир неча сония ичида қарор қабул қилишимиз керак.   

ҳакам ўйин бошқарётганда ҳеч кимга қулоқ солмаслиги керак. Фақат ёрдамчилари билан гаплашиши керак. Танаффус вақтида ҳакам ўйин ҳақида ёки хатолар ҳақида ўйламаслиги керак.

Ўйин пайтида хато қилсак, нариги жамоага ёрдам бериш мақсадида яна хато қилиш тўғри эмас. Битта хатони иккита қилишнинг нима кераги бор?

Футболни нима учун севамиз? Унинг тезлиги учун. Ҳозирги пайтда тўп бир жарима майдони ичидан нариги жарима майдонига етиб боради. Қайси ҳакам 6-7 сонияда бир жарима майдонидан наригисига етиб боради? Ҳеч қайси. Шу боис ФИФА айни пайтда видеотакрорларни қўллашни бошламоқда", - дейди Равшан Эрматов. 
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика