Latest news

02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  1 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  5 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  12 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  0 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  21 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  10 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  3 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  1 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  14

Равшан Эрматов: "Эктор Балдасси ФИФАнинг эмас, ўз фикрини билдирган эди" News

Равшан Эрматов: "Эктор Балдасси ФИФАнинг эмас, ўз фикрини билдирган эди"

Бугун "Ориат Доно" радиосида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов иштирокида "Чой устида" дастури бўлиб ўтди.
Ушбу дастурда "Эл юрт ҳурмати" ордени соҳиби бўлган ҳакамимиз ўз фикрларини билдирди.

"Бразилиядаги ўтган Жаҳон чемпионатида олам-олам таассурот олдим. Бразилия футбол билан яшади. Эрталабдан кечгача у ерда фақат футбол бош мавзуга айланди.

У ерда кутилмаган натижалар бўлди. Аслида мен олдиндан ҳеч қачон тахмин қилмайман. Лекин Коста-Рика кўрсатган ўйин барчани лол қолдирди. Ўзи кичкинагина давлатнинг натижалари кутилмаган бўлди. Уругвайни мағлуб этишди, Италияни таслим қилишди. Гуруҳдан чиқишди... Бир воқеани айтиб бераман. Аслида ҳар бир ўйиндан сўнг иккала жамоанинг биттадан футболчиси допинг текширувидан ўтиши керак. Коста Риканинг дастлабки ўйинида 1та, иккинчи ўйинида 3та, кейинроқ хатто 7та футболчисини допинг текширувга олиб қолишди.

Мени Аргентина терма жамоаси иштирокидаги ўйинга тайинланмаганим ҳақида. Собиқ ҳакам Эктор Балдасси ўз шахсий саҳифасида бу борада ўз фикрларини ёзган экан. Буни мен билиб ФИФА вакилига мурожаат қилдим. У ушбу хабарни мендан эшитаётганини айтиб ўтди. Ўзбекистондаги журналистлар ўша маълумотни расмий хабар сифатида талқин қилишди.

Бразилиядаги мундиалда ҳакамларга ёрдам тариқасида голни аниқлаш технологияси синовдан ўтказилди. Бу ўз самарасини бергани аниқ. Чунки одам кўзи илғай олмаган вазиятни технология аниқлай олади.

Нишимура ҳам одам, у ҳам хато қилади. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйинда бизнинг голимизни ҳисобга олмай хато қилганини тан олди. Буни хато деб ҳам айта олмайман, кўра олмай қолган вазияти натижага таъсир қилмаслигини истардим. Бундай ҳолат футболда кўп бўлади, Нишимура буни атайин қилмагани аниқ. Жаҳон чемпионатида голни аниқлаш технологияси ишлатилди, менимча барча муҳим ўйинларда ушбу технологияни қўллаш вақти келди. Мен айнан шунинг тарафдориман, - дейди Равшан Эрматов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика