Latest news

21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  0 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  39 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0

Равшан Эрматов: "Агар футболчилар ойлиги камайишига рози бўлса, бундан хурсанд бўлардим" News

Равшан Эрматов: "Агар футболчилар ойлиги камайишига рози бўлса, бундан хурсанд бўлардим"

"Тезкор студия" меҳмони бўлган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов карантин пайтидаги иқтисодий аҳвол футболга қанчалик таъсир кўрсатиши борасида ўз фикрини билдирди.

Карантин сабаб аксар йирик корхоналар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турибди. Кўп клублар вилоят ҳокимликларига тегишли эканини инобатга олиб бу ҳолат футболимизга таъсир кўрсатиши мумкинми? Барибир ҳозир асосий маблағ коронавирусга қарши кураш учун сарфланяпти. 

- Бу жуда ўринли савол. Ҳозир бутун дунёда кўп соҳаларнинг кун тартибида турган савол. Бу борада иқтисодиётчилар турли тахмин ва фаразларни илгари суришяпти. Келажакда нима бўлишини ва карантин қачон тугашини ҳеч биримиз аниқ айта олмаймиз. 

- Лекин мана шундай қийин ва синовли кунларда фидойилик биринчи ўринга чиқиши керак. Футболга бўлган меҳр ва муносабат юқори планга чиқиши лозим. Футболни кўпроқ яхши кўрамизми ёки пулними? Мана шу саволга ҳамма ўзи учун жавоб берса яхши бўларди.

- Кўпинча мураббийлар айтади: биз ёшликда кўпроқ футболни яхши кўрардик, аммо ҳозирги авлодда бунинг тескариси деб. Албатта, коронавирус балоси ҳар қандай давлат иқтисодиётига таъсир қилиши аниқ. Шундай экан вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидиришга тўғри келади. 

- Агар бизда ҳам ойликнинг маълум бир қисмини ушлаб қолишга тўғри келса, ўйлайманки бунга кўпчилик футболчилар рози бўлади. Европага назар ташланг, жуда кўп жойларда ойликларни камайтириш устида иш олиб бориляпти. Ҳатто кўпчилик футболчилар ўзлари ташаббус билан чиқишяпти. 

- Агар бизда футболчилар ойлиги камайишига рози бўлса, бундан шахсан мен хурсанд бўлардим. Лекин буни ҳамма тўғри тушунган ҳолда қабул қилиш лозим, бу нарса пиар ёки кимгадир мақтаниш учун қилинмайди. Савоб учун қилса бўлади, - дейди Равшан Сайфиддинович.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика