Latest news

14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  4 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  0 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  1 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  1 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  0 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  6 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   6 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  15 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6

Расмий хабар: "Андижон" ўз етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди News

Расмий хабар: "Андижон" ўз етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди

2024 йилги мавсумни муносиб ўтказиш ҳамда ўзининг суюкли мухлисларига янада кўпроқ қувончли лаҳзаларни улашиш мақсади устивор бўлган "Андижон" бу борада таркибни шунга мос равишда шакллантириш устида ҳам иш олиб бормоқда.

Нафақат, янги футболчилар билан шартнома имзолаш, балки мавжуд таркибдаги ўйинчилар билан ҳам шартномаларни узайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, "Андижон"нинг 10-рақам эгаси ҳисобланган ажойиб футболчи Илҳом Абдуғаниев билан амалдаги шартнома шу йилнинг охиригача мўлжалланганди. Янги шартномага кўра эса унинг амал қилиш муддати энди 2025 йил охирига қадар ўз кучида бўлади.

Абдуғаниев ўтган мавсумда 24 та учрашувда майдонга тушганини ёдга олиш даркор. "Бургутлар" шарафини 2021 йилдан буён муносиб ҳимоя қилиб келаётган 10-рақам эгаси жамоа учун бор кучи ва имкониятини ишга солишда давом этишига ишонамиз", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика