Latest news

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  8 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  7 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Расмий хабар: Актамов "Қизилқум"дан кетди, ПФЛ клубни жазолайди News

Расмий хабар: Актамов "Қизилқум"дан кетди, ПФЛ клубни жазолайди

Навоийнинг “Қизилқум” клубида бош директор сифатида ишлаб келаётган Ҳамиджон Актамов шу йилнинг 18 март куни ўз аризасига кўра ишдан кетган. Бу ҳақда клуб орадан 18 кун ўтиб — 5 апрель куни маълумот берди.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 8.4-бандида клуб ўз расмийси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилса, ЎзПФЛ уч кун ичида бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантирилиши ҳамда озод этилган шахс лицензияси ЎзПФЛга топширилиши лозим экани кўрсатилган. Шунингдек, “Лицензиялаш регламенти”нинг P.14 мезони 3-бандида шундай ёзилган: “Лицензия талабгори лавозимнинг бўшаб қолганлиги ва ушбу лавозимда янги мутахассис иш бошлагани тўғрисида кўпи билан етти (7) иш куни ичида ЎзПФЛни хабардор қилиши зарур”.

Шунга қарамай, “Қизилқум” на ўз расмий саҳифаларида ва на хат орқали бу ҳақда расмий маълумот тақдим этди. Шундан келиб чиқиб, “Қизилқум” футбол клуби жаримага тортилади. Биз қолган клубларни ҳам жамоатчилик учун очиқ бўлишга ҳамда ўз мухлисларини клубга тегишли маълумотлардан вақтида хабардор қилишга чақирамиз.

Маълумот учун, “Қизилқум” футбол клуби ЎзПФЛга тақдим этган хатида Ҳамиджон Актамовнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари Алишер Холиқов директор вазифасини бажараётганини қайд этган", - деб ёзади ПФЛ матбуот хизмати. 





Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика