Latest news

15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  2 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2

Расман: Суперлигада истеъфо News

Расман: Суперлигада истеъфо

Суперлиганинг 8-туридан кейин чемпионатдаги иккинчи истеъфо руй берди.

"Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов сайтимизга истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди.

Жорий мавсумдан эътиборан "Бухоро" бош мураббийига айланган Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфо чиқарилди.

Термиздаги "Сурхон"га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин мутахассис "Бухоро"га ўзгариш фойда келтиришини раҳбариятга маълум қилиб, истеъфо чиқиши ҳақида билдирган. Аммо клуб раҳбарияти Ашурматовни жамоада олиб қолишни истаган. Бироқ бугун Ашурматов раҳбарият билан бўлган навбатдаги суҳбатдан кейин кетишга қарор қилганини тушунтирган ва бу ўзгариш жамоа фойдасига хизмат қилишини таъкидлаган.

Шу тариқа мазкур истеъфо Суперлигада жорий мавсумдаги иккинчи мураббий ўзгариши бўлди. Бунга қадар "Сўғдиёна"да мураббий ўзгарган ва Лушан ўрнига Улуғбек Бақоев тайинланганди.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсум аввалида мазкур иккала мутахассис "Бухоро"да бирга фаолият кўрсатишганди. Кейинроқ Ашурматов АГМК рулига ўтиб кетиб, олмалиқликлар билан Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқишни уддалаганди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Бухоро" чемпионатда 8-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Ашурматов қўл остида "Бухоро" ўтказилган 8 учрашувда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика