Latest news

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  3 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  1 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   23 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

Расман: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1 декабрда ўтиши тасдиқланди News

Расман: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1 декабрда ўтиши тасдиқланди

Про-лиганинг 20-турида ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтади.

Унда "Нефтчи" ва "Турон" клублари Суперлигага чиқиш учун кураш олиб боришади. Ана шу учрашув аслида 29 ноябрь санасида ўтказилиши лозим эди. Лекин, 24 ноябрда мазкур тўқнашув санаси ўзгаргани ва у 1 декабрь санасида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! ПРО-Лиганинг ҳал қилувчи ўйини санаси ўзгарди


ПФЛ матбуот хизмати бироз аввал ана шу хабарни тасдиқловчи маълумотни чоп этди.

"Шу йилнинг 29 сентябрь куни Про лига 20-тури доирасида “Нефтчи” — “Турон” учрашуви ўтказилиши керак эди. Мазкур ўйин финалга тенг аҳамият касб этаётганидан ва ҳар икки клубда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор экани қувонарли ҳолат. 

29 ноябрь куни Тошкентда Суперлига ғолиби “Пахтакор” футбол клубини тақдирлаш маросими ўтказилади. ЎзПФЛ ишчи гуруҳи маросимни юқори савияда ўтказиш учун шу куни Тошкент шаҳрида бўлади. 

Биз албатта Про лига ғолибини тақдилаш маросими ҳам юқори савияда ўтишини истаймиз. Айни вақтда ЎзПФЛ тақдирлаш маросими яхши савияда ўтиши устида иш олиб боряпти. Водий дербиси мухлислар хотирасида яхши маънода узоқ сақланиб қолишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз. 

Учрашув УзРепорт телеканалида бевосита эфирга узатилиши ва финалга тенг бу ўйин алоҳида аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, 29 ноябрь санасига белгиланган “Нефтчи” — “Турон” ўйини 1 декабрь — сешанба куни “Истиқлол” стадионида ўтадиган бўлди. Мазкур ҳолат футбол журналистлари учун ҳам қулайлик яратиб беради", - дейилади ПФЛ хабарида.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика