Latest news

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  6 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси! News

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси!

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақида "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати хабар берди.

Сайфиев 1991 йил 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида "Насаф" (Қарши, 2012-2017 йиллар),  "Пахтакор" (Тошкент, 2018-2023 йиллар) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда "шерлар" таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилган. 

Фарруҳ Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва айни дамда Осиё Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

"Биз Фарруҳ Сайфиевга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика