Latest news

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  10 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  51 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Расман: “Бухоро” Саламат Қутибоевни ҳам жамоага қайтарди News

Расман: “Бухоро” Саламат Қутибоевни ҳам жамоага қайтарди

Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида “Бухоро” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди.

Аниқроғи, ўтган мавсум “Бухоро” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, маҳаллий ишқибозларнинг ёқимтойига айланиб улгурган Саламат Қутибоев ярим йилдан сўнг яна жамоага қайтди.
Қорақалпоғистонлик футболчи йил бошида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан тушган таклифни қабул қилганди. Боиси Саламат нуфузи жиҳатидан Осиёда биринчи ўринда бўлган чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этишни истади. ОЧЛда дебют қилган Қутибоев куни-кеча яна “Бухоро”га қайтишни маъқул топди. Умид қиламизки, 31 ёшли марказий ярим ҳимоячи иккинчи даврада “Бухоро”нинг юқори ўринларни эгаллашида муносиб ҳиссасини қўша олади.


“Бухоро” матбуот хизмати.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика