Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  30 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Расман: Ботирали Эргашев "Қўқон-1912"га ўтди News

Расман: Ботирали Эргашев "Қўқон-1912"га ўтди

Суперлига жамоалари янги мавсум олдидан таркибни шакллантиришда давом этмоқда.

"Динамо" клуби аъзоси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод дарвозабон Ботирали Эргашев 2020 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган бўлди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан олдин Самарқанд жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган Ботирали Эргашевга янги мавсум олдидан бир қатор клублардан таклиф тушди, музокаралардан кейин кипер "Динамо" клуби томонидан 1 йиллик ижара асосида "Қўқон-1912" жамоасига берилди. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланган 24 ёшли дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқи "Динамо" клубида қолади. Бу ҳақда Самарқанд клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Ботирали Эргашев 2019 йилги мавсумда "Динамо" сафида 22 ўйинда майдонга тушган бўлиб, ПФЛ ва "Sportstat" таҳлил-маркази маълумотига кўра, Суперлиганинг ўтган мавсумида энг кўп – 55 марта сейв амалга оширган дарвозабони бўлди.


Эслатиб ўтамиз, Ботирали Эргашев "Динамо" клуби матбуот хизмати томонидан 2019 йил якунида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, "Динамо"нинг 2019 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси" деб топилганди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика