Расман: "Астон Вилла"нинг бирйўла икки ўйинчиси жиддий жароҳат олди ва сафдан чиқди (16+)
03 jan 2020 14:58
News
Расман: "Астон Вилла"нинг бирйўла икки ўйинчиси жиддий жароҳат олди ва сафдан чиқди (16+)
Burnley Chris Wood - 80' |
Premier League . Round 21 01/01/2020, 17:30 2
:
1
Finished
|
Aston Villa Wesley - 27', Jack Grealish - 41' |
Stadium: Turf Moor, 19561 spectators
Referee: Michael Oliver
2020 йилнинг биринчи кунида ўтказилган беллашувда бирмингемликларнинг бирйўла икки нафар ўйинчиси жиддий жароҳат олди.
Дастлаб, "Бёрнли" сардори Бен Мининг қўпол ўйини сабаб "Вилла" ҳужумчиси Уэсли тиззасидан жиддий жароҳат олди ва 71-дақиқада Жонатан Коджиага алмаштирилди. Бунгача Уэсли 27-дақиқада ҳисобни очган эди.
Учрашувнинг 80-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Крис Вуднинг бош билан берган зарбасини қайтармоқчи бўлган дарвозабон Том Хитон ерга ноқулай йиқилди ва 85-дақиқада Орьян Ниландга алмаштирилди. Том ўша вазиятда ҳам гол ўтказиб юборди, ҳам жиддий жароҳат олди. Бир келса, қўшалоқлашиб келади, дегани шу бўлса керак.
"Астон Вилла" матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳар икки футболчи ҳам тиззасидан жиддий шикастланган ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Клуб аллақачон Хитоннинг ўрнига дарвозабон қидиришни бошлаб юборди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик 23 ёшли ҳужумчи айни пайтга келиб АПЛнинг 21 турида ҳар сафар асосий таркибда майдонга тушиб келган ва 5та гол билан Жек Грилишдан кейин жамоанинг иккинчи тўпурари бўлиб турганди. 33 ёшли инглиз кипери эса бу мавсум АПЛда 20та ўйин ўтказган.
Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ
Comments