Latest news

04:10"Сизнингча, биз ҳаммамиз аҳмоқмиз ва терма жамоа учун яхшироқ бўлишини истамаймиз. Шундайми?"  0 03:41Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га ютқазганидан кейин: "Ўтказиб юборган иккинчи голимизда битта эмас, бир нечта хатога йўл қўйдик"  0 01:43А Серия. "Интер" ва "Лечче" ўртасидаги баҳсда иккита гол урилди  0 01:21Винисиуснинг Саудия Арабистони варианти бўйича фикри қандай? У кетмоқчими?  3 01:00Ла Лига. "Барселона" - "Атлетик Бильбао", Ямаль ва Левандовскининг голлари "Барса"га ишончли ғалаба тақдим этди  3 00:55АПЛ. Захирадан тушган Троссард икки дақиқа ичида гол уришга эришди. 2-тур ўйинлари битта саҳифада  0 00:20А Серия. "Парма" ўз уйида «Милан»ни енгди, 2-тур ўйинлари битта саҳифада  1 00:10КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум  1 00:02Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Атлетик" устидан қийин ғалабага эришди, Ямаль гол урди  69 00:00РПЛ. ЦСКА - "Акрон", Аббос рақиб футболчисининг қошини ёрди  0 23:44АПЛ. Артета Эмеридан реванш олди. "Арсенал" Бирмингемда ишончли ғалабага эришди  12 23:34Бунақаси ҳали бўлмаган: Свиридовнинг 4та жамоаси финалда!  0 23:31"Барселона" футболчиси бугуноқ Севильяга учади. Каталонияликлар уни Ла Лига клубига ижагара бермоқда  0 22:58"Атлетико" яна битта трансферни ҳал қилди  1 22:13CAFA U-17 Championship 2024. Афғонистон Ўзбекистонни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  14

Расман: 2019 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистонда кўтарма пули бўлмайди News

Расман: 2019 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистонда кўтарма пули бўлмайди

Ўзбекистон клублари футболчиларга кўтарма пуллари бермайди. Бу ҳолат 2019 йил учун тузиладиган шартномаларда ўз ифодасини топади.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, давлат томонидан молиялаштирилаётган клубларнинг штат жадвали ҳамда инфратузилмасини тартибга келтириш ишлари бошланганди. Кўтарма пуллари масаласи бунда алоҳида ўрин тутадиган бўлди.


“Ҳали бир ишни қойил қилиб қўймаган футболчининг клубга келмай турибоқ миллионлаб пул талаб қилишини тушуниш қийин. У ўз савиясига қараб ойлик-маош ёки меҳнатлари эвазига мукофот пулларини талаб қилиши мумкин. Шу вақтгача унинг қуруқ савлатига берилган пул эндиликда футболчини тарбия қилган футбол мактаблари ҳамда мураббийларига йўналтирилади. Бу ўз навбатида болалар футболида фаолият олиб бораётган мураббийларни сифатли футболчиларни етиштиришга бўлган интилишини кучайтиради”, — деб айтиб ўтди Умид Аҳмаджонов ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан учрашувда.


Тўғри, кўтарма пули кўринишидаги рағбатлантириш бутун дунёда бор. Бироқ футболчи бундай мавқега чиқиши учун жиддий меҳнат қилади. У бир қатор клублар назарига тушганида нафақат трансфер нархи, балки ўзининг клуб билан келишажак шартномасида ҳам рақамлар ўсиб боради.

Айни вақтда эса Ўзбекистонда кўплаб клублар давлат корхоналари томонидан рағбатлантирилади. Қолаверса, кўтарма пулларини бериш тартиби бир қатор шубҳаларга сабаб бўляптики, бунинг орқасидан футболчи ҳамда манфаатдор томон молиявий ютуққа эришиши мумкин. Бироқ футбол ҳам, клублар ҳам ривожланиб қолмаяпти. Эндиликда футболчилар қилган меҳнати учун ва албатта ютуғи учун рағбатлантирилади. То футбол клублари хусусийлашиб, ўртада соғлом рақобат вужудга келмагунига қадар, кўтарма пули тушунчаси унутилади.

“Айниқса, 1 йиллик, ярим йиллик бўлган легионер футболчилар учун берилаётган кўтарма пуллари ачинарли. Келади, миллионни чўнтагига солади, ўйнаса ўйнади, ўйнолмаса индамай қайтиб кетаверади. Клублар увол бўлаётган шу пулларни ўз академиясини қуриш, кейинчалик уни шакллантириш, стадионини, инфратузилмасини ривожлантириш учун сарфласин. Бизга боқиманда клубларнинг қуруқ савлати керак эмас. Давлат уларга суянч бўлаётганидан фойдаланиб, ўз келажаклари ҳақида қайғуришсин. Ўша савиясиз легионерлар бугун бор, эртага йўқ. Академия ёки стадионлар эса ўзимизга қолади, футболимиз ривожи учун хизмат қилади”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Профессионал футбол лигаси ОФК талабларидан келиб чиқиб, Суперлига клубларига мажбурий штат жадвали кўринишини тақдим этганди. Тез орада академиялар бўйича шундай штат жадвали юборилади. Стадион ишчилари ҳамда бошқа техник ходимлар масаласи эса яна алоҳида муҳокама қилинади. Йилда икки марта бўлиб ўтадиган аудит текшируви орқали клубларнинг кирим ҳамда чиқимлари, пулларнинг қандай мақсадда ишлатилаётгани назорат қилиб борилади.

Бунда бир жиҳатни тушуниш керак, ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам клубларнинг қандай қандай кўринишда фаолият олиб бориши, қандай мутахассислар билан қай кўринишда ишлаши масаласига аралашмайди. Аммо футбол учун берилган пулларнинг бемақсад сарфлаб ташланишига ҳам йўл қўймайди. Бунгача клуб бош директоридан тортиб, айрим раҳбарларнинг оддий ишчи кўринишидаги яқинларигача кўтарма пуллари олиб келган бўлса, эндиликда бу каби ишларга чек қўйилади.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика