Latest news

15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  1 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  44 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда News

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда

Ер куррасининг энг катта қитъаси – Осиёда катта футзал карвони йўлга чиқмоқда.

20-24-сентябрь кунлари қитъамизнинг 31 та терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларидаги ўз юришларини бошлашади. Қуръага кўра жамоалар 8 та гуруҳга тақсимланган. 7 та гуруҳда 4 тадан, битта гуруҳдан эса 3 та жамоа ўрин олган.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддатда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ф" гуруҳи саралаш ўйинларида иштирок этади. Ҳамюртларимиз Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳлар таркиби юқоридаги суратларда ўз аксини топган.


Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20-сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади. 22-сентябрда эса Шарқий Тимор терма жамоасига қарши баҳсда паркетга чиқишди. Ва ниҳоят гуруҳдаги сўнгги тур мусобақа мезбонлари – Қирғизистон терма жамоасига қарши 24-сентябрь куни бўлиб ўтади.


Мусобақа Регламентига биноан гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси финал раунди иштирокчисига айланишади. Шунингдек, гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган – энг яхши кўрсаткичга эга бўлган етти жамоага ҳам Осиё кубоги йўлланмаси насиб этади. Мазкур 15 жамоага саралаш ўйинларидан озод этилган мезбонлар — Индонезия футзалчилари қўшилишади. 


Осиё кубоги-2026 финал босқичи 2026-йилнинг 27-январидан 7-февралига қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика