Latest news

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  35

Биринчи лига. Рашидов, Сулаймонов ёхуд Суперлигадан "синалган" суперфутболчилар News

Биринчи лига. Рашидов, Сулаймонов ёхуд Суперлигадан "синалган" суперфутболчилар

Суперлига, Про лига ва мана энди Биринчи лига клублари учун ҳам мавсум бошланди.

 "Олимпия", "Нурафшон", "Жиззах", "Жайхун" жамоалари Ўзбекистон кубоги саралаш баҳслари орқали йўлга отланишди. Биринчи лига мусобақаси эса апрель ойида старт олади. Клубларнинг ПФЛ рўйхатидан ўтказган қайдномаларига назар солар эканмиз, бир қатор тажрибали ва номдор футболчиларга кўзимиз тушди. Қуйида шу ҳақида батафсил тўхталамиз. 

Санжар Рашидов - "Жиззах"

Рашидовларнинг Сардордан кейинги вакили Санжарни барча "Сўғдиёна"даги ўйинлари билан таниган. Ярим ҳимоячини 2021 йил "Бунёдкор"даги фаолиятидан сўнг уни кўздан қочириб қўйгандик. Қишда эса "Сурхон" йиғинида қатнашаётганлиги маълум бўлди. Афтидан термизликлар билан келишув амалга ошмади чоғи якунда Биринчи лига вакили "Жиззах"дан қўним топди. У яна аввалги формасига қайтиб ажойиб ўйинларини кўрсатишига тилакдошмиз. Маълумот учун, эндиликда Санжар Рашидов жамоаси билан Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади. Саралашдан муваффақиятли ўтган клуб "А" гуруҳида ОКМК, "Андижон-SGS", "Ғиждувон" билан беллашади. 

Суҳроб Неъматов - "Нурафшон"

Мен бу футболчини, ўйин услубини БАА терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Исмоил Матарга ўхшатардим. "Бухоро"да ўйнаб юрган кезларида жамоанинг сардори ва ҳақиқий етакчиси бўлган. Майдонда курашлардан қочмаган.  Сўнгги мавсумларда у Про лигада "Бухоро"га кўмаклашишга ҳаракат қилди. Эндиликда "Нурафшон" Неъматовнинг тажрибасидан фойдаланиб кўради. Футболчи сўнгги бор 2020 йил "Бухоро" сафида Суперлигада ўйнаган эди. 


Сардор Сулаймонов - "Нурафшон"

Сардор Сулаймоновни наманганлик мухлислар жуда яхши танишлари аниқ. 2018 йил "Навбаҳор"даги фаолиятида ёмон таассурот қолдирмаганди. Кейинчалик "Андижон", "Бухоро", "Сурхон"да тўп тепди. Суперлигада доимий тарзда ўйнаб келаётган Сардор Сулаймонов Қирғиз Республикасининг "Нефтчи", Бухоронинг "Ғиждувон" клубларида тўп тепди. У ҳам Суҳроб Неъматов билан "Нурафшон" сафини тўлдирди. 

Қаҳрамон Баҳодиров - "Жиззах"

Яна бир Суперлига ҳавосини кўрган ярим ҳимоячининг ҳам фаолияти зинама-зина пастки лигаларга қараб кетмоқда. Қаҳрамон Баҳодиров Суперлигада "Андижон", ОКМК, "Машъал", "Бухоро" жамоаларида ҳаракат қилган. Ўтган йили Про лигада "Янгиер"да ўйнади. 34 ёшли футболчи бу мавсумни Биринчи лигада "Жиззах"да ўтказади. 

Бундан ташқари "Цементчи" ҳам таркибни Ҳамидулло Абдуҳамидов, Шодиёр Хожиматов, Миржамол Неъматов, Исломбек Каримов каби футболчилар билан кучайтира олди. "Чиғатой" сафида ўз вақтида Сергей Лушчаннинг "Бунёдкор"даги "қалдирғочи" бўлган Давронбек Умиров рўйхатдан ўтган. Футболчи "Бунёдкор"дан ташқари элитада "Турон", "Локомотив", "Металлург", "Сўғдиёна" жамоаларининг либосларида майдонга тушган. 


"Қумқўрғон"да эса "Насаф" ва "Шўртан"даги ўйинлари орқали таниш Лазиз Убайдуллаев ҳам борлигини кўришимиз мумкин. У 2022 йилда ҳам шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Қуйи лигаларда ҳам шундай номларнинг борлиги яхши ҳолат. Бу биринчидан футбол жамоатчилигининг эътиборини жалб қилса, иккинчидан рақобатнинг ошишига хизмат қилади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика