Latest news

08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  0 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  3 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  8 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  147 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради News

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Раҳимбек Каримов ОФК рекрутинги 1-босқичидан муваффақиятли ўтганди.

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида ОФК рекрутинги 2-босқичи доирасида ОФК вакиллари Раҳимбек Каримовнинг ишига баҳо беришганди. Афсуски Каримов ушбу имтихондан ўта олмади ва 3-босқичга чиқа олмади. 

Маълумот учун, ОФК рекрутинги 3та босқичидан ўта олган ҳакамлар С даражани олишади ва халқаро ўйинларга тайинлов олишади. Халқаро ўйинларда ўзини яхши кўрсата олганлар B даражага чиқишади. Ҳакам кейинчалик ҳам яхши ишлашда давом этса А даражага чиқади ва ОФК элит реферилари қаторига киради. Шундай даражага етганлар ОЧЛ ҳал қилувчилар ўйинлар, Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Осиё кубоги финал босқичи каби ўйинларда ишлашади. 

Ижобий хабар ҳам бор. 23 август куни Малайзияда ОФК VAR ҳакамлари учун имтихон ўтказади. Ушбу имтихонга 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам таклиф олган. Булар: Азиз Асимов, Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов. 

Яъни бош ҳакам сифатида ОФК рекрутингидан ўта олмаган Раҳимбек Каримов агар VAR ҳаками сифатида имтихондан ўтса халқаро ўйинларда VAR ҳаками сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.


Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика