Latest news

19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  6 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  55 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  10 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак” News

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак”

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди.
Уларнинг ўрнига эса янги футболчилар ташрифи давом этмоқда. Жамоа ярим ҳимоячиси Раббим Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

“Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратяпмиз. Куни кеча Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши назорат учрашувини ўтказдик. 18 январь куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. Тошкентда 3-4та жамоалар билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз.

“Сўғдиёна” клуби билан шартномам ўз якунига етган. Клуб раҳбарияти мени жамоада қолишимни истаяпти. Молиявий муаммо барча жамоаларда бор. “Сўғдиёна” клуби раҳбарияти ҳам бундай муаммоларни секин-аста бартараф этмоқда.

Ҳозир бошқа жамоалардан қизиқишлар бор, лекин қайси жамоалиги сирлигича қолсин. Қолганини вақт кўрсатади. Чемпионатгача анча вақт бор. Ҳамма нарса ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Агарда жиддий таклифлар бўлса ўйлаб кўраман ва қайси вариант маъқул келса ўшани танлайман. Футболчининг ҳаёти шу. Бир кун бошқа клубда, яна бир кун бошқа клубда”, - дейди Раббим Ҳасанов.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика