Latest news

11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  0 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  5 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  3 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  10 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  18 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  15 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13

Қувноқ АПЛ, хуш келибсан! Илк фантастик ўйинда 7та гол ва "Арсенал"дан иродали ғалаба ФОТО News

Қувноқ АПЛ, хуш келибсан! Илк фантастик ўйинда 7та гол ва "Арсенал"дан иродали ғалаба ФОТО

Англияда янги футбол мавсуми даҳшатли, драматик ва фантастик ўйин билан бошланди.


Мавсумнинг илк учрашувида "Арсенал" ўз уйида "Лестер"ни қабул қилди.
АПЛнинг янги мавсумидаги илк голи "Арсенал"нинг янги футболчиси Александр Ляказеттнинг биринчи тўпга тегиши, биринчи зарбасидан кейин киритилди.


Дебют, биринчи зарба ва илк гол.

Бу шунчаки даҳшатли старт эди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ ҳисоб очилган бўлса, "Лестер"нинг жавоб тўпи ҳам мухлисларни кўп куттирмади.
"Лестер"нинг ҳам илк ҳужуми гол билан якунланди. Япония терма жамоаси ҳужумчиси Оказаки кўп ўтмай ўйиндаги ҳисобни тенглаштиришга эришди.


Шундан сўнг "Арсенал" яна ҳужумга зўр берди. Аммо кейинги голни "Лестер" урди. "Лестер"нинг бу галги ҳужуми ҳамда дарвоза томон иккинчи тўғри зарбаси ҳам гол билан тугади. Бу сафар чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Жейми Варди самарали якунлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.


"Арсенал" эса танаффусга чиқиш олдидан ўз мухлисларини бироз тинчлантиришга эришди.
"Арсенал"нинг янги ҳимоячиси Сеад Колашинацнинг ҳужумга қўшилиши наф келтирди. Айнан ушбу босниялик ҳимоячининг тўп узатишидан кейин Уэлбек бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасини танаффусга нисбатан яхши кайфиятда олиб чиқиб кетди.


АПЛнинг янги мавсумдаги илк ўйинининг биринчи бўлимида мухлислар 4та гол кўришди.
Майдондаги тўрт ҳужумчининг барчаси биттадан гол уришга муваффақ бўлишди.

Биринчи таймнинг дастлабки дақиқалариданоқ "Арсенал" гол урган бўлса, кейинчалик "Лестер" икки бор тўп киритганди ва тайм сўнггида яна "Арсенал" гол уриб мувозанатни тиклади.


Иккинчи тайм эса "Лестер"нинг парвози билан бошланди. Бурчак зарбасидан кейин Жейми Варди яна "Арсенал" дарвозасини ишғол этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бу гол эса "Арсенал"ни янада ҳужумга зўр беришига, эътиборни фақат олдинга қаратишга мажбур этди. Уларни бундан бошқа чоралари ҳам йўқ эди.

Арсен Венгер учрашувни қутқариб қолиш учун захирадан бир қатор футболчиларни майдонга туширди. Бу эса ўз мевасини 83-дақиқага келиб бермай қўймади. Захирадан майдонга тушган Рэмзи "канонирлар" учун жуда муҳим бўлган тўпни киритди ва "Арсенал" ўйинда яна бир ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Бу ҳали ҳаммаси эмасди. Захирадан майдонга тушган яна бир футболчи Оливье Жиру ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга улгурди. Рэмзининг голидан кейин икки дақиқа ўтгач "Арсенал" жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди.

АПЛнинг янги мавсуми шунчаки фантастик тарзда бошланди. Лондонда жамоалар фақатгина ҳужумни ўйлаб ўйнашгани боис ҳам стадионга келган ишқибозлар 7та гол кўришга муваффақ бўлишди.

Учрашувни ажойиб бошлаган "Арсенал" якунни ҳам шу руҳда тугатиб қўйди. Ўйин ўрталарида жуда самарали ва чиройли ўйнаган "Лестер" учун эса беллашув жуда аламли бўлди.

Драматик кечган баҳсда "Арсенал" иродали ғалабани қўлга киритди ва Арсен Венгер ажойиб ўзгаришлар туфайли кескин танқидлардан қутилиб қолди.

Қувноқ АПЛ, хуш келибсан!


АПЛ, 1-тур. Турнир жадвали.


Арсенал – Лестер 4:3

«Эмирейтс»

Голлар
: 1:0 – 2 Ляказетт, 1:1 – 5 Окадзаки, 1:2 – 29 Варди, 2:2 – 45 Уэлбек, 2:3 – 56 Варди, 3:3 – 83 Рэмзи, 4:3 – 85 Жиру.

Арсенал
– Чех, Монреаль, Колашинац, Бельерин, Холдинг (Жиру, 67), Окслейд-Чемберлен, Эль-Ненни (Рэмзи, 67), Джака, Озил, Уэлбек (Уолкотт, 75), Ляказетт.

Лестер
– Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Марез, Ндиди, Джеймс (Ихеаначо, 82), Олбрайтон (Грэй, 88), Окадзаки (Амарти, 72), Варди.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика