Қозоғистон чемпионатида иштирок этадиган клуб фаолиятини тугатди
30 may 2020 12:50
News
Қозоғистон чемпионатида иштирок этадиган клуб фаолиятини тугатди
Павлодарнинг "Иртиш" клуби Қозоғистон Премьер-лигасидаги иштирокини давом эттира олмайди.
Бугун, 30 май куни "Иртиш" мураббийлари ва ўйинчилари иштирок этган йиғилишда жамоанинг ёпилиши ва ҚПЛдаги иштирок якунлангани ҳақида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, павлодарликлар Қозоғистон чемпионати тўхтагунга қадар "Қайсар" (0:1) ва "Қизил-Жар СК" (1:1) жамоалари билан ўйнаган ва жадвалда 9-ўринни эгаллаб турганди.
Олдинроқ, клуб самарасиз менежмент сабаб банкротлик ёқасида эканлиги хабар қилинган эди.
"Иртиш" маошининг камайишига рози бўлмаган ўйинчилар билан шартномаларни бекор қилади
Link :
Source : KazFootball
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments