"Иртиш" маошининг камайишига рози бўлмаган ўйинчилар билан шартномаларни бекор қилади
15 май 2020 16:42
Янгиликлар
"Иртиш" маошининг камайишига рози бўлмаган ўйинчилар билан шартномаларни бекор қилади
Павлодарнинг "Иртиш" клуби раҳбарияти клубнинг катта қарзлари сабаб жорий мавсумдаги маошларни камайтиришга қарор қилди.
Бу ҳақда meta-ratings.kz сайти хабар бермоқда.
Футболчиларга жорий йилнинг сўнггига қадар маошларининг қисқариши таклиф қилинди. Раҳбарият легионерларнинг 50%, қозоғистонликларнинг эса 70% маошини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Агар футболчилар ва мураббийлар штаби клубнинг бу қарорига қўшилмаса, улар билан тузилган шартномалар бекор қилинади. Буларнинг барчаси клубнинг сақлаб қолиниши ва банкротликнинг бошланишини олдини олиш мақсадида қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Иртиш" ФИФАнинг қарорига кўра, собиқ мураббий Димитар Димитров ва унинг ёрдамчиларига 1,2 миллион евро атрофида тўлаши керак.
Манба: meta-ratings.kz
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар