Latest news

15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  0 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  7 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  1 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  3 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  1 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   11 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  2

Қосимовга 4 рақами ярашади. Чунки у жамоасини плей-оффдан гуруҳ босқичига олиб чиққан тўртинчи мураббий! News

Қосимовга 4 рақами ярашади. Чунки у жамоасини плей-оффдан гуруҳ босқичига олиб чиққан тўртинчи мураббий!

Шундай қилиб Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоаси ўз тарихида илк марта ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди.

Плей-офф баҳсини сафарда Қатарнинг "Ал Гарафа" клубига қарши ўтказган АГМК 120-дақиқада гол уриб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин охирида Йован Жокич томонидан киритилган гол олмалиқликларни гуруҳ босқичига олиб чиқди. Албатта, бу натижада жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг меҳнати катта. 

Ўтган икки йил давомида Миржалол Қўшоқович ўзи хоҳлаган таркибни шакллантира олди. Бунинг меваси эса секин-аста кўзга ташланмоқда. 2020 йилги ОЧЛ плей-офф учрашувлари жамоаларимиз учун омадсиз келганди. Аввалига "Локомотив" Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби тўсиғидан ўта олмаган бўлса, "Бунёдкор" сафарда "Ал Айн"га имкониятни бой берганди. 

Натижада ўтган йил ОЧЛ гуруҳ босқичида биздан фақат "Пахтакор" қатнашди. Бу йил эса "Пахтакор" ёнига АГМК ҳам қўшилди ва эндиликда иккита клуб Ватанимиз шарафини Осиё чемпионлар лигасида ҳимоя қилади.

Шу ўринда бунгача бўлиб ўтган ОЧЛ плей-офф баҳсларини ёдга оладиган бўлсак, Ўзбекистон клублари бу йилги ўйинни ҳисобга олмаганда 14 бор плей-оффда майдонга тушиб, шундан 5тасини муваффақиятли якунлаган, 9тасида эса омад келмаганди.

Охирги марта 2019 йил "Пахтакор" ОЧЛ плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтиб гуруҳ ўйинларига йўл олганди. Бу йил эса АГМК мана шу натижани такрорлади. Энг қизиғи шундаки, Миржалол Қосимов ўз жамоаси билан ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олган тўртинчи мураббийга айланди. 

Бунгача Сергей Лушан уч марта (2015, 2016, 2017) "Бунёдкор" билан плей-оффдан ўтган бўлса, Рўзиқул Бердиев (2018) билан Шота Арвеладзе (2019) бир мартадан шундай кўрсаткич қайд этишганди. Бу борада Миржалол Қосимов тўртинчи бўлди. Қосимовга 4 рақами жуда ярашишини кўпчилик яхши билади.


Омадли плей-оффлар

Келинг, шу ўринда биз учун омадли кечган плей-оффларни эслаб ўтамиз. 

2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Жазира" (БАА) 2:1

Голлар: Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов - Али Мабхут (пенальти) 

"Бунёдкор" бош мураббийи - Сергей Лушан


2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Шабаб" (БАА) 2:0

Голлар: Элдор Шомуродов (2та)

"Бунёдкор" бош мураббийи - Сергей Лушан


2017. Доҳа. "Абдуллоҳ бин Носир" стадиони

"Ал Жайиш" (Қатар) - "Бунёдкор" (Ўзбекистон) 0:0. (пенальтилар бўйича - 1:3)

Пенальтидан гол урганлар: Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Элдор Шомуродов. 

"Бунёдкор" бош мураббийи - Сергей Лушан


2018. Қарши. "Марказий" стадион

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал Файсали" (Иордания) 5:1

Голлар: Игорь Голбан, Бобир Абдихолиқов, Азизжон Ғаниев, Драган Черан (пенальти), Ёсир Ал Равашдех (автогол) - Меха Албан. 

"Насаф" бош мураббийи - Рўзиқул Бердиев


2019. Дубай. "Ал Мактум" стадиони

"Ал Наср" (Дубай) - "Пахтакор" (Тошкент) 1:2

Голлар: Альваро Негредо (пенальти) - Драган Черан, Марат Бикмаев. 

"Пахтакор" бош мураббийи - Шота Арвеладзе


2021. Доҳа. "Сухейм бин Ҳамад" стадиони

"Ал Гарафа" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон) 0:1

Гол: Йован Жокич

АГМК бош мураббийи - Миржалол Қосимов

Кўриб турганингиздек, омадли плей-офф 6 марта қайд этилган. Шундан учтаси уйда, яна учтаси сафар ўйинларbда рўй берган. Уйдаги ўйинларда "Бунёдкор" икки бор зафар қучган ва бир марта "Насаф" ижобий натижа қайд этган. Сафардаги баҳсларда эса "Бунёдкор", "Пахтакор" ва АГМК шундай натижага эришди.

 


Омадсиз плей-оффлар

Албатта, танганинг орқа томони бор деганларидек, футбол фақат хурсандчиликдан иборат эмас. Ўз пайтида мухлислар дилини хира қилган беллашувлар ҳам бўлган.


2012. Дубай. "Ал Мактум" стадиони

"Ал Шабаб" (БАА) - "Нефтчи" (Ўзбекистон) 3:0

Голлар: Эсса Обайд (2та), Азиз Ҳайдаров.

"Нефтчи" бош мураббийи - Юрий Саркисян


2013. Дубай. "Ал Мактум" стадиони

"Ал Наср" (БАА) - "Локомотив" (Ўзбекистон) 3:2

Голлар: Моримото Такаюки, Хабиб Фардан, Лео Лима (пенальти) - Виктор Карпенко, Акмал Холматов. 

"Локомотив" бош мураббийи - Ҳаким Фузайлов 


2014. Тошкент. "Пахтакор" стадиони

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Қувайт" (Қувайт) 1:3

Голлар: Иван Нагаев - Иссам Жемаа (3та)

"Локомотив" бош мураббийи - Ҳаким Фузайлов 


2014. Доҳа. "Сухайм бин Ҳамад" стадиони

"Ал Жайиш" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 5:1

Голлар: Ки Сеул Ко (3та), Нильмар, Абдулраҳмон Исса - Фаррух Сайфиев. 

"Насаф" бош мураббийи - Рўзиқул Бердиев 


2017. Ал Хаса. "Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави" стадиони

"Ал Фатеҳ" (С.Арабистони) - "Насаф" (Ўзбекистон) 1:0

Гол: Укра 

"Насаф" бош мураббийи - Рўзиқул Бердиев


2018. Ар Райан. "Тани бин Жассим" стадиони

"Ал Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) 2:1

Голлар: Уэсли Снейдер (пенальти), Диого Амадо - Жасур Ҳакимов 

"Пахтакор" бош мураббийи - Шота Арвеладзе


2019. Ар Риёд. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони

"Ал Насср" (С.Арабистони) - АГМК (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: Омар Хавсави, Султон Ал Ганнам, Жулиано де Паула (2та). 

АГМК бош мураббийи - Миржалол Қосимов


2020. Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) 0:1

Гол: Алишер Жалилов

"Локомотив" бош мураббийи - Андрей Фёдоров


2020. Ал Айн. "Ҳазза бин Зайед" стадиони

"Ал Айн" (БАА) - "Бунёдкор" (Ўзбекистон) 1:0 

Гол: Жума Саеед

"Бунёдкор" бош мураббийи - Вадим Абрамов


АГМК 2019 йил ҳам ОЧЛ гуруҳга чиқишга ҳаракат қилиб кўрганди, бироқ Саудия Арабистонида ўтказилган баҳсда "Ал Насср"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган. 

Аслида олганда клубларимиз 2012 йилдан бери битта ёки иккита ўйиндан иборат ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиб келишяпти. 2012 йил дастлаб "Нефтчи" салбий натижа қайд этганди. 2013-2014 йилларда "Локомотив" кетма-кет икки бор плей-оффдан ўта олмаган. 2014 йил шунингдек, "Насаф" сафардан мағлуб бўлиб қайтганди. 

Фақат 2015 йилга келиб "Бунёдкор" нохуш анъанага барҳам берган ва ўз майдонида "Ал Жазира"ни мағлуб этиб гуруҳга йўл олган. Мана энди орадан вақт ўтиб Миржалол Қосимов ўз жамоасини гуруҳ босқичига олиб чиққан тўртинчи мураббий бўлди.

Қизиғи шундаки, сафарда "Ал Гарафа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган АГМК "A" гуруҳига тўртинчи жамоа бўлиб қўшилди. Гуруҳ учрашувлари 15-30 апрель оралиғида Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда бўлиб ўтади.


"А" гуруҳи (мезбон шаҳар - Ар Риёд)

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА)

"Истиқлол" (Тожикистон)

АГМК (Ўзбекистон)


1-тур. 15 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони"

00:00. "Ал-Ҳилол" – АГМК

2-тур. 18 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони".

00:00. АГМК – "Истиқлол"

3-тур. 21 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони".

00:00. АГМК – "Шабаб Ал Аҳли"

4-тур. 24 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони"

00:00. "Шабаб Ал Аҳли" – АГМК

5-тур. 27 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони"

00:00. АГМК – "Ал-Ҳилол"

6-тур. 30 апрель. "Қирол Фаҳд Халқаро стадиони"

00:00. "Истиқлол" – АГМК

Изоҳ: Гуруҳдаги барча ўйинлар Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика