Latest news

19:04"Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди" — Абдулазиз Искандаров таҳлили  0 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4

Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди News

Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июль куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини чақирган.

Таъкидлаш жоиз, Қосимов ушбу йиғинда 1991, 1992 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат таркибни синовдан ўтказади. Боиси, ушбу футболчилар орасидан шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Кореянинг Инчеон шаҳрида старт оладиган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этадиган таркиб сараланади. Эслатиб ўтамиз, Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этиши белгиланган.

Мазкур йиғин давомида терма жамоа аъзолари 4та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 22 июль куни «Навбаҳор» клубига қарши синов-назорат учрашуви бўлиб ўтса, орадан икки кун ўтиб, 24 июль куни «Металлург» клубига қарши учрашув ўтказилади. 26 июль куни режага кўра Тошкентнинг «Пахтакор» ва 28 июль куни «Олмалиқ» клубларига қарши назорат учрашувлари ўтказилади.

Маълумот ўрнида, терма жамоа йиғинига чақирилган «Пахтакор» ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бетоблиги боис мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Унинг ўрнига Улуғбек Дадабоев йиғинда иштирок этади.

20-28 июль кунлари бўлиб ўтадиган миллий терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
 Муҳиддин Худоёров («Андижон»)
 Абдукарим Муҳаммедов («Бунёдкор»)
 Элдорбек Суюнов («Насаф»).

Ҳимоячилар:
 Салим Мустафоев («Локомотив»)
 Бобур Йўлдошев («Локомотив»)
 Сардор Раҳмонов («Локомотив»)
 Шерзод Файзиев («Машъал»)
 Жавлон Мирабдуллаев («Андижон»)
 Азамат Исроилов («Олмалиқ»)
 Егор Кримец («Пахтакор»)
 Акбар Исматуллаев («Пахтакор»)
 Владимир Козак («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
 Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)
 Павел Смоляченко («Нефтчи»)
 Сардор Мирзаев («Локомотив»)
 Диёр Туропов («Олмалиқ»)
 Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
 Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)
 Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
 Алибобо Раҳматуллаев («Бунёдкор»)
 Дилшод Жўраев («Бунёдкор»)
 Фаррух Сайфиев («Насаф»)
 Улуғбек Дадабоев («Насаф»)

Ҳужумчилар:
 Наврўзбек Олимов («Қизилқум»)
 Игорь Сергеев («Пахтакор»)
 Шаҳзод Нурматов («Металлург»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика