Latest news

23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  6 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6

Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди News

Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди.

"Биз машғулотдамиз. Кўрдик, мураббий келганини. Келишув бўлгани ҳақида хабаримиз йўқ. Бу терма жамоа ватан жамоаси учун энг яхшиси бўлишини тилаймиз. Хайрли бўлсин. Бу жамоани ким бошқаришидан қаъти назар Ўзбекистон терма жамоаси учун мухлислик қиламиз. Мен ҳақимда илиқ фикрлар билдирганларга миннатдорлик билдираман. Барчага раҳмат айтаман.

Раҳбарият ҳам тажрибали ва ЖЧни кўрган мутахассисни олиб келиш ниятида. Ўйлайманки, бу балки яхшиликка. Биз ҳам доим ватанимиз термаси учун ёрдам берамиз. 

Раҳбарият қандай қарор қабул қилса, биз буни қўллаб турамиз. Биз мураббийга эмас, терма жамоага мухлислик қиламиз. Биринчи марта ЖЧга чиқдик. Вақт оз қолди ва биз бу турнирга яхши ҳолатда боришимиз лозим. Ким бўлишидан қаъти назар биз терма жамоага фойдамиз тегса, хурсанд бўламиз. 

Терма жамоа учун ҳаракат қилиш – шараф. Биз бу либос учун муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. 

Худога шукрки, менга берилган вазифани бажардим. 34 йиллик орзуни амалга оширдик. Бундан барча хурсанд бўлди. Қолган барчаси яхшиликка бўлади. Кўряпсизлар, сўнгги йилларда юртбошимиз томонидан футболни ривожлантириш учун барча ишлар амалга оширилмоқда. Келажагимиз бундан-да яхши бўлади. 

Биз ўз устимизда ишлаймиз. Янада кучли бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўша гап, терма жамоамиз яхши натижаларга эришишини тилаб қоламиз. Биз бундан фақатгина хурсанд бўламиз", – деди Кападзе.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика