Latest news

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

Қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси News

Қорақалпоғистонлик футзал мураббийлари учун ўқув курси

Нукус шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “Level One” сертификати бўйича халқаро мураббийлар курси ташкил этилди.

Ушбу курслар Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси ҳамда Ўзбекистон мини футбол (футзал) ассоциациясининг 2015 йилги иш режасига асосан бўлиб ўтди.

Ўз навбатида 21-26 июль кунлари Қорақалпоғистон  республикаси пойтахтидаги “Турон” спорт мажмуасининг ўқув-машғулот базасида олиб  борилган мазкур курс машғулотларига ОФК инструктори Аваз Мақсумов раҳбарлик қилди. Нукуслик Онгарбой Жалимов курс координатори вазифасини ўтади.  Деярли бир ҳафта мобайнида 16 нафар қорақалпоғистонлик мураббий “Level One” сертификати йўналишида сабоқ олишди.

- Футзал бўйича мураббийларимиз ушбу курс жараёнига жиддий ёндошишди, - дейди Қорақалпоғистон республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти Владимир Назаров. – Негаки, кейинги вақтларда мураббийларнинг тегишли лицензия ва сертификатга эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этаётир. Шу жиҳатдан, улар малакаларини ошириш, тажрибаларини янада юксалтириш борасида изланишаётир. Ишончим комилки, ниҳоясига етган навбатдаги курс республикамизда спортнинг футзал турини янада оммавийлашишига хизмат қилади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика