Latest news

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид) News

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид)

Кеча ПФЛ Кубогига якун ясалди. Бунда “Машъал” биринчи лиганинг анги аъзоси “Обод” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Бошқаларга билмадим-у, лекин мен учун бу йилги турнир ғирт расво бўлди. Эсимда, ПФЛ ташкил қилинмасидан олдин турнир Федерация кубоги деб номланар, ўйинлар ҳам ўзига яраша шиддатли кечарди. Ҳатто 2004-2005 йилги мавсумларда турнир ўйинлари ТВ орқали намойиш этилганди.

Ҳар қандай мусобақанинг ФИНАЛ баҳси барчанинг эътиборида бўлади. Тан олайлик, кечаги ПФЛ Кубоги финали ҳам кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Ҳаво бирмунча совуқ ва ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамасдан, одамлар шу ўйинни кўриш учун келишди. Ўйиндан олдин учрашув қайдномасини олиш мақсадида тўртинчи ҳакам Ҳасан Рўзиев олдига бордим. Ўртамиздаги қисқа савол-жавоб тахминан шундай ўтди.

-   Ҳасан ака, яхшимисиз? Учрашув қайдномасини бериб тура оласизми? Таркибларни ёзиб олмоқчийдим, сайтга қўйишимиз керак.
-   Йўқ, ука, узр беролмайман. Агар сизларга “протокол” керак бўлса, унда ПФЛ матбуот хизматига мурожаат қилинглар. Улар ксерокопия қилиб беради. Журналистларга “протокол” бериш менинг ваколатимга кирмайди.

Ҳасан Рўзиев тўғри гапирди. Ахир ўйин пайтида у захира ҳаками қилиши керак бўлган иш билан шуғуллансинми ё журналистларга “протокол” бериш билан овора бўлсинми? Хуллас, таркиб зарур бўлиб турган бир пайтда уни ололмадим. Бу орада ўйин бошланмасидан олдин ёғишни бошлаган ёмғир орадан кўп ўтмай қорга айланди.

Ниҳоят, бир ярим соатлик футбол ҳам тугади. “Машъал” ғолиб бўлди. Навбат тақдирлаш маросимига етиб келди. Футболчилар югуравериб терлаб кетган эмасми, ПФЛ бош директори ўйинчиларнинг соғлигини ўйлаб тақдирлашни бир пасда тугатиб қўя қолди. Дастлаб Фарҳод Магометов “Хафа бўлманглар, келаси йил ютасизлар” дегандек саф тортиб турган “Обод” ўйинчиларидан тезгина кўнгил сўраб чиқди. Кейин ғолиб номи элон қилингач, “Машъал” сардори Дилявер Ваниевни ёнига чақириб, Кубокни унга топширди ва шу билан қутулди.

Мусобақанинг “Энг яхшилари” эса аниқланмади. Яъни, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши тўпурар” дегандек... Ёмғир ва қорда 90 дақиқалик югур-югурдан кейин “беш минутли” тақдирлаш бир пасда ўтди-кетди. Мен Фарҳод Магометов кубокни Ваниевга топширганидан сўнг “Машъал” футболчилари билан эсдалик учун суратга тушса керак деб ўйлагандим (ахир ҳар бир турнирдан кейин катталар шундай қилишади), лекин ПФЛ раҳбари на нутқ сўзлади, на ғолиб жамоа шарафига табрик айтди ва на расмга тушди. Қисқа қилиб айтганда, совринни берди-ю кетди. Тақдирлаш маросимининг яхши савияда ўтказилишига шу куни ҳавонинг совуқлиги сабаб бўлдими ё кундузи ёғишни бошлаган ёмғирнинг тушдан кейин қорга айланганими, хуллас тушунолмай қолдим.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика