Latest news

07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  3 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  85 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

"Қўқон-1912" ва "Локомотив" назорат баҳсида жанговар дуранг қайд этишди News

"Қўқон-1912" ва "Локомотив" назорат баҳсида жанговар дуранг қайд этишди

Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда.

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши назорат учрашуви ўтказди.

Баҳс шиддатли тарзда кечди. Ўйиннинг 56-дақиқасида қўқонликлар ҳисобни очишди. Қувондиқ Рўзиевнинг шедевр пасидан сўнг Ҳасанов тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.

64-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоядаги хатодан "темирйўлчилар" унумли фойдаланишди.
74-дақиқада "Локо" дарвозасига иккинчи тўп киритилди. тошкентликлар ўз жарима майдончалари ичида рақибга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Иван Йосович пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳужумкорликка зўр берган "Локомотив" футболчилари 80-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шаҳзод Шайманов гол муаллифига айланди.


Айтиш мумкин-ки, бу "Қўқон-1912" жамоасининг Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги назорат беллашуви бўлди.

Назорат ўйини
"Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2
Голлар:
Муҳаммаданас Хасанов 56, Иван Йосович 74 пен. - Темурхўжа Абдуҳолиқов 64, Шаҳзод Шайманов 80.

"Қўқон-1912": Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Аваз Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захирадан тушганлар: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Славко Дамянович (Фарруҳ Иброҳимов, 46), Даврон Умиров (Аваз Ўлмасалиев, 69), Кахи Махаразде, Кирилл Погребняк, Марат Бикмаев (Жавоҳир Алижонов, 83), Темурхўжа Абдухолиқов (Иброҳим Ғанихонов, 83), Даврон Ҳошимов, Шерзод Файзиев, Ойбек Қиличев (Шаҳзод Шайманов, 46), Диёр Туропов.

Мазкур учрашувни "Бухоро" устози Муҳсин Муҳаммадиев ҳам кузатиб борди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика