Latest news

15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  0 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз, Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  2 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  14 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  17 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  39

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида "Локомотив"нинг бўлажак рақибини мағлуб этди News

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида "Локомотив"нинг бўлажак рақибини мағлуб этди

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун 2020 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини Тожикистон чемпиони Душанбенинг "Истиқлол" клубига қарши ўтказди.

8-дақиқада тожикистонликлар ҳисобни очишди. Манучеҳр Жалилов қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади - 0:1.

21-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан Отабек Ҳайдаров унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этди - 1:1.

Ўйиндаги сўнгги гол 82-дақиқада қўқонликлар томонидан урилди. Жамшид Ҳасанов ажойиб зарбаси билан рақиб посбонини ожиз қолдирди - 2:1.

Қўқонликлар Тошкентдаги йиғин давомида яна иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишади. 14 январь куни “Сўғдиёна”, 18 январь куни эса “Андижон” жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида келишувга эришилган.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” (Душанбе) – 2:1
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Олим Абдувосилов, Шерзод Аъзамов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Отабек Ҳайдаров (21), Жамшид Ҳасанов (82) - М. Жалилов (8).
“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаев, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров, Суҳроб Бердиев, Суҳроб Нуруллоев, Отабек Ҳайдаров, Андрей Сидоров.
Захира: Музаффар Абдуллаев, К.Муҳаммедов, Шодиёр Хожиматов, Л.Муҳаммаджонов, Эргаш Исмоилов, Азамат Исроилов, Д. Ҳошимов, Дилшод Раҳматуллаев, Суннат Эрматов, Жаҳонгир Аҳмадов, С. Очилов, Шохназар Норбеков, Дилшод Баратов, Жамшид Ҳасанов, Муҳаммаданас Ҳасанов, А.Султонов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Ризо Айвазов.
“Истиқлол”: Р. Ятимов, И. Жалилов, А. Ларин, Д. Табрези, Э. Бойматов, М. Раҳимов, А. Жалилов, П. Эҳсони, Ш. Бобоев, М. Жалилов.
Захира: Д. Додобоев, З. Фузайлов, Ш. Давлатов, С. Азимов, Х. Жўраев, Ж. Раҳимов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика