“Қўқон-1912” жамоаси Сербиялик футболчилар билан муаммони ҳал қилди. ФИФАдан хабар кутилмоқда
23 jan 2021 21:28
News
“Қўқон-1912” жамоаси Сербиялик футболчилар билан муаммони ҳал қилди. ФИФАдан хабар кутилмоқда
“Қўқон-1912” жамоасининг собиқ легионер футболчилари, ҳимоячи Милош Николич ҳамда дарвозабон Боян Кнежевич билан муаммо юзага келганлиги сабабли ФИФА жамоага хорижлик футболчилар ва мураббийлар трансфери борасида таъқиқ қўйган эди.
"Қўқон-1912" кеча юқоридаги номлари келтирилган футболчилар билан ўртадаги муаммони ҳал қилди. Футболчиларга белгиланган сўммалар тўлаб берилди. Ҳалқаро футбол ташкилоти уч кун муддат ичида жамоамиз фойдасига қарор чиқариб беришини маълум қилди. “Қўқон-1912” жамоаси энди ФИФАдан таъқиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги расмий жавобни кутмоқда. Эслатиб ўтамиз Боян Кнежевич ҳамда Милош Николичлар 2019 йилги футбол мавсумида, қисқа муддат жамоа шарафини ҳимоя қилишган эди.
Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments