“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларини бошлади. Таркибда янгилар бор
05 jan 2021 10:34
News
“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларини бошлади. Таркибда янгилар бор
Жамоа аъзолари кечадан Қўқон шаҳрида йиғилишди. Гарчи кеча жамоанинг барча аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишмаган бўлсада, мураббийлар дастлабки машғулотни ўтказишди.Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтган машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган ҳужумчи, собиқ “Машъал” жамоаси аъзоси Мўмин Мелиев ҳамда ўтган мавсумни “Андижон” жамоасида ўтказган Фарҳод Бекмуродовлар қўшилишган. Шунингдек жамоа сафида ўтган мавсумни “Турон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов, Андижонда тўп тепган Азамат Исроилов ва дарвозабон Элдор Адҳамовлар машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди. Жамоанинг айрим футболчилари бугун Қўқонга етиб келишади. “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчилари Мурод Холмуҳаммедов , Александр Мерзляков , Қувондиқ Рўзиев ва Шоҳназар Норбековлар эса бош мураббийнинг рухсатига кўра бироз кечроқ жамоа ихтиёрига етиб келишади. Суҳроб Бердиев ҳамда Хамидилло Абдухамидовлар эса даволаниш жараёнларини давом эттиришмоқда.





Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments