Latest news

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  6 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

"Қўқон-1912": Иқбол Маликжоновнинг дебюти News

"Қўқон-1912": Иқбол Маликжоновнинг дебюти

Қўқон истеъдодлар макони, дейиш мумкин. Шу кунга қадар бу ердан кўплаб футбол юлдузлари етишиб чиққан, бундан кейин ҳам етишиб чиқса ажаб эмас.

Негаки, “Қўқон-1912” жамоаси сафида бир қатор ёш футболчилар тўп суришмоқда ва уларни Қўқон футболининг эртанги куни деб эътироф этишмоқда.

Мана шундай келажаги порлоқ ўйинчилардан бири – Иқбол Маликжоновдир. Ёшлар лигасидаги ажойиб ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган ёш ярим ҳимоячи ўз устида ишлашдан тўхтамади. Натижада “Қўқон-1912” жамоаси асосий таркиби билан машғулот ўтказа бошлади.

2 апрель санаси Иқбол Маликжонов ҳаётида учмас из қолдирди, десак муболаға бўлмайди.  “Андижон”га қарши кечган баҳсда ёш футболчимиз Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида Носир Отақўзиев ўрнига майдонга тушган Маликжонов жамоамизда ўз дебютини нишонлаган навбатдаги футболчи сифатида тарихдан ўрин олди.  Айтиш жоизки, унинг дебюти омадли келди. Вакилларимиз дербида “Андижон”ни доғда қолдиришга эришишди. Ёш футболчимиз ушбу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика