Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

"Қўқон-1912": Чирчиқдаги йиғин бошланди, Қувондиқ келди News

"Қўқон-1912": Чирчиқдаги йиғин бошланди, Қувондиқ келди

Tags :  Қўқон-1912
1-даврани кўтаринки кайфиятда ўтказган "Қўқон-1912" аъзолари, қисқа муддатли таътилдан қайтдилар.

Кеча Чирчиқ шаҳрида йиғилган футболчилар 2-даврага тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар бугундан бошлаб кунига 2 маҳалдан бўлиб ўтади. Футболчилар бош мураббий томонидан ишлаб чиқилган режа бўйича тайёргарликни олиб боришади.

Мухлисларга бир хушхабарни етказмоқчимиз. Ўзининг ажойиб ўйинлари билан қўқонлик мухлислар меҳрини қозонган Қувондиқ Рўзиев жамоа сафига келиб қўшилди. Рўзиев 2-даврани жамоа сафида ўтказади. Ҳозирча сафда бошқа янги футболчилар йўқ.

Сербиялик футболчилар Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевацлар йиғинга бироз кечроқ қўшиладилар. Улар айни дамда ўз юртларида ҳордиқ чиқармоқдалар.
Жамоа машғулотларида дарвозабон Музаффар Абдуллаев иштирок этмаяпти. Абдуллаев 2-даврани собиқ жамоаси, Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида ўтказиш эҳтимоли юқори.

Чирчиқдаги йиғин давомида сафда яна ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу ҳақида ўзгаришлар аниқ бўлгач албатта сизларга хабар берамиз. Ўқув - йиғин машғулотлари давомида «Қизилқум» ва «Нефтчи» жамоалари билан назорат ўйинлари ўтказиш режага киритилган.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика