Latest news

17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  4 16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  3 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди News

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди

Чемпионат бошланиши арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди.

Оливье Арунаа Боннес 1990 йилнинг 4 февраль санасида Нигер мамлакатининг пойтахти Ниамей шаҳрида таваллуд топган. Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси саналади.

Футболчилик фаолиятини 2006 йилда Франциянинг “Нант B” жамоаси сафида бошлаган. 2009-2011 йилларда “Нант” жамоасининг асосий таркибидан ўрин олган. 2011-2012 йилларда “Лилль В” клуби шарафини ҳимоя қилган.

2012 йилда эса Бельгиянинг “Брюсел” клубига йўл олиб, у ерда яхши фаолият олиб борган. Бундан ташқари, фаолияти давомида Болгариянинг “Верея”, “Локомотив Пловдив”, “Монтана” клубларида ҳам ўйнаган.

Оливье Арунаа Боннес учун Осиё футболи бегона эмас. Африкалик футболчи сўнгги йилларда Жанубий Кореянинг “Кванджу (2016-2018) ва “Сеонгнам” (шу кунга қадар) жамоаларида тўп тепган.

Футболчи 2011 йилдан бери Нигер терма жамоаси аъзоси саналади. Оливье Боннес ўз терма жамоасида 13та учрашувда майдонга тушган.



Маълумот учун:
Оливье Арунаа Боннес
Туғилган сана
: 4 февраль 1990 йил
Бўйи: 187 см
Вазни: 73 кг
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
“Нант В” – 2006-2011 (Франция)
“Нант” - 2009-2011 (Франция)
“Лилль В” – 2011-2012 (Франция)
“Брюссель” - 2012-2013 (Бельгия)
“Верея” – 2014-2015 (Болгария)
“Локомотив Пловдив” – 2015 (Болгария)
“Монтана” – 2016 (Болгария)
“Кванджу” - (2016-2018) (Жанубий Корея)
“Сеонгнам” – 2018 - ... (Жанубий Корея)

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика